Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг
буйруғи
Спорт федерациялари (уюшмалари) реестрини шакллантириш, юритиш, реестрдан чиқариш ва ундан маълумотлар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 25 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2939-2]
Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 2017 йил 9 октябрдаги 11-мҳ-сон қарори (рўйхат рақами 2939, 2017 йил 23 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2017 й., 10/17/2939/0165-сон) билан тасдиқланган Спорт федерациялари (уюшмалари) реестрини шакллантириш, юритиш, реестрдан чиқариш ва ундан маълумотлар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ИКРАМОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 5 июнь,
4-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2026 йил 5 июндаги 4-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Спорт федерациялари (уюшмалари) реестрини шакллантириш, юритиш, реестрдан чиқариш ва ундан маълумотлар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. 1-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«спорт федерацияси (уюшмаси) — мамлакатда муайян спорт турини (турларини) ривожлантиришни, оммалаштиришни, спорт тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаси аъзолигига номзодларни саралашни ва тавсия этишни ўз фаолиятининг асосий мақсади сифатида белгилаган, тегишли тартибда Спорт федерациялари (уюшмалари) реестрига киритилган нодавлат нотижорат ташкилот;».
2. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Спорт федерацияларини (уюшмаларини) Реестрга киритиш учун улар қуйидаги талабларга мос келиши лозим:
уларнинг ривожлантирадиган спорт тури (турлари) бўйича халқаро спорт ташкилотига аъзо эканлиги (бундан миллий ва адаптив спорт турлари мустасно);
улар ривожлантирадиган спорт тури (турлари) бўйича спорт тури қоидаларининг мавжудлиги;
уларнинг Спорт федерациялари (уюшмалари) реестрига киритилган спорт федерациялари (уюшмалари) номларидан фарқланадиган номга эга эканлиги;
улар ривожлантирадиган спорт турининг (турларининг) бошқа спорт тури (турлари) белгиларидан фарқланиши;
улар ривожлантирадиган спорт тури (турлари) бўйича Спорт федерациялари (уюшмалари) реестрига бошқа спорт федерацияси (уюшмаси) киритилмаганлиги.».
3. 10-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилмоқда:
«Бунда, спорт федерацияларини (уюшмаларини) реэстрдан чиқариш бўйича қоидалар мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатиб ўтилган спорт федерацияларига (уюшмаларига) нисбатан татбиқ этилмайди.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.06.2026 й., 10/26/2939-2/0637-сон)