02.06.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2992-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг қарори, 02.06.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2992-1
Кучга кириш санаси
03.06.2026
Ҳужжат 03.06.2026 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари (тўлов-контракт асосида ўқитиш учун тушумларнинг фақат тўлов-контракт миқдорининг оширилган қисми) ҳисобидан академик лицейлар учун ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, сарфлаш материаллари, компьютер техникаси, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари сотиб олиш ҳамда академик лицейларнинг ўқитувчи ва ўқувчиларини моддий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 16-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 2 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2992-1]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сон «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2018 йил 27 февралдаги 2-2018 ва 40-сон қарори (рўйхат рақами 2992, 2018 йил 5 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2018 й., 10/18/2992/1009-сон) билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари (тўлов-контракт асосида ўқитиш учун тушумларнинг фақат тўлов-контракт миқдорининг оширилган қисми) ҳисобидан академик лицейлар учун ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, сарфлаш материаллари, компьютер техникаси, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари сотиб олиш ҳамда академик лицейларнинг ўқитувчи ва ўқувчиларини моддий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 16-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«16. Академик лицейларнинг халқаро ва республика миқёсидаги олимпиадалар ғолиблари (1, 2 ва 3 ўрин соҳиблари), олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга киришда имтиёз берадиган хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи ва (ёки) умумтаълим фанлари бўйича миллий ёки халқаро тан олинган камида 2 та сертификатга эга ёхуд аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларидан бўлган ўқувчилари олий таълим муассасаси томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан моддий рағбатлантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Моддий рағбатлантириш ҳар ойда бир ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробаридан ортиқ бўлмаган миқдорда ойлик стипендия, бир йилда бир ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг олти баробаридан ортиқ бўлмаган миқдорда бир йўла тўланадиган моддий ёрдам кўринишида амалга оширилади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. ШАРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 25 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34-қ/қ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. КУЧКАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 25 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
368-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2026 й., 10/26/2992-1/0551-сон)