ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВА УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
ШНҚ 2.01.02-04 «Бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг 3.8-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 25 майда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 402]
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига мувофиқ буюраман:
1. ШНҚ 2.01.02-04 «Бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг 3.8-банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3.8. Баланд бинолар юқори босимли ёнғин ўчириш автонасоси ҳамда баландлиги камида 50 м бўлган автонарвон (тирсакли кўтаргич) билан жиҳозланган ёнғин-қутқарув депосининг хизмат кўрсатиш ҳудудида жойлаштирилади.
Бунда ёнғин-қутқарув депосидан баланд биногача бўлган масофа умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйича ҳисобланган энг қисқа ҳаракатланиш маршрути асосида аниқланади ҳамда 3 000 м дан ошмаслиги лозим.».
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. ХИДОЯТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 12 май,
01/2-19-сон
Келишилди:
Фавқулодда вазиятлар вазири А. ИКРАМОВ
2026 йил 30 апрель
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси раҳбари С. ЭШҚУВВАТОВ
2026 йил 29 апрель