Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2025 йил 17 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси билан Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думасининг Ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссиясининг таркиби тўғрисида»ги 495-V-сонли Қарорининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2025 йил, № 2, 321-модда) 1-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирсин:
«Смесова Екатерина Александровна | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитасининг аъзоси». |
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2025 йил 17 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Россия Федерацияси Федерал Мажлисининг Давлат Думаси билан Ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳини ташкил этиш тўғрисида»ги 512-V-сонли Қарорининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2025 йил, № 2, 338-модда) 1-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирсин:
«Смесова Екатерина Александровна | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитасининг аъзоси». |
3. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига маълумот учун юборилсин.
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 22 апрель,
1987-V-сон