Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг айрим қўмиталари таркибига ўзгаришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари раҳбарларининг таклифларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Валиев Мухаммад Шералиевич (52-Фарғона вилояти сайлов округидан Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясидан сайланган депутат) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг аъзоси этиб сайлансин ҳамда шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитасининг аъзоси лавозимидан озод этилсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 7 апрель,
1924-V-сон