Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Сурхондарё вилоятининг Қизириқ ва Жарқўрғон туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида»ги ҚЛ-207 (Қ)-сонли Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори лойиҳаси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2026 йил 9 апрелда киритилган «Сурхондарё вилоятининг Қизириқ ва Жарқўрғон туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида»ги ҚЛ-207 (Қ)-сонли Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг хулосаси маълумот учун қабул қилинсин.
2. Мазкур қарор лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 20 апрель,
1970-V-сон