08.05.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2886-12
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг қарори, 08.05.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2886-12
Кучга кириш санаси
09.08.2026
Ҳужжат 09.08.2026 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 8 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2886-12]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2017 йил 17 апрелдаги 343-В ва 14-сон қарори (рўйхат рақами 2886, 2017 йил 23 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 21-сон, 401-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк раиси Т. ИШМЕТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 16 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
343-В-14-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг бошлиғи Ж. ХАТАМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 15 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 16 апрелдаги 343-Б-14-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2026 йил 15 апрелдаги 16-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбоши «банк» деган сўздан кейин «, шу жумладан микромолия банки» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«бенефициар мулкдор — мижозга нисбатан пировард назоратни амалга оширувчи ёки унга бевосита ёхуд билвосита эгалик қилувчи жисмоний шахс(лар), шунингдек номидан операция амалга оширилаётган жисмоний шахс;»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн тўққизинчи хатбошидаги «ўрганиш» деган сўз «тушуниш» деган сўз билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йигирманчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатлар — халқаро молиявий тизимга хавф туғдирувчи ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тизимларида стратегик камчиликлари мавжудлиги сабабли Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чораларни ишлаб чиқиш гуруҳининг (бундан буён матнда ФАТФ деб юритилади) расмий баёнотларида чоралар кўришга чақириқ эълон қилинган юқори хавфли давлатлар ва ҳудудлар;»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги йигирма биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«кучайтирилган мониторинг остидаги давлатлар — ФАТФнинг расмий баёнотларида кучайтирилган мониторинг остида деб кўрсатилган ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш режимларида аниқланган стратегик камчиликларни белгиланган муддатда бартараф этиш бўйича мажбурият олган ва ФАТФ билан фаол ҳамкорлик қилиб келаётган давлатлар ва ҳудудлар;»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йигирма биринчи — ўттиз олтинчи хатбошилар тегишли равишда йигирма иккинчи — ўттиз еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«пакетли ўтказма — бир нечта алоҳида тўловлар ёки ўтказмалардан иборат бўлиб, айни бир молиявий муассасага (тижорат банклари, тўлов тизимлари операторлари, тўлов ташкилотлари ва бошқалар) юбориладиган, якунда бир шахсга ёки турли шахсларга мўлжалланган ўтказма.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ходимларни ишга қабул қилишда номзодларнинг лавозимга муносиблигини баҳолашга қаратилган жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш бўйича рискка асосланган текширув тартиб-таомиллари;»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн олтинчи — ўн тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда ўн еттинчи — йигирманчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 22-банднинг «б» кичик бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбошидаги «100» рақами «500» рақами билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи хатбошидаги «базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига» деган сўзлар «175 миллион сўмга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«26. Тижорат банки томонидан жисмоний шахс — мижозни идентификациялаш шахсни тасдиқловчи ҳужжат ёки рақамли идентификация асосида амалга оширилади. Бунда тижорат банки жисмоний шахс — мижоз идентификацияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсни тасдиқловчи ҳужжат (биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ИД-карта ёхуд уларнинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжат) асосида амалга оширилганда ушбу ҳужжатнинг асли ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли билан танишиб чиқиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақамли идентификация асосида амалга оширилганда Мижозларни рақамли идентификация қилиш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 3322, 2021 йил 30 сентябрь) белгиланган чораларни кўриши лозим.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Юридик шахс бўлган мижозларга нисбатан тижорат банклари уларнинг хўжалик фаолияти хусусиятини, шунингдек мулкчилик шакли ва бошқарув тузилмасини тушунишлари керак.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи — ўнинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи — ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. 38-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«жўнатиладиган пул ўтказмаларини мижоз-жўнатувчи ҳақидаги (жўнатувчининг номи, манзили, солиқ тўловчининг идентификацион рақами ёки мижознинг идентификация рақами; агар операция жараёнида ҳисобварақ ишлатилган бўлса, унинг рақами ёки операцияни жўнатувчидан олувчигача кузатиб бориш имконини берадиган операциянинг хос рақами; жисмоний шахслар учун — исми, фамилияси, отасининг исми, биометрик паспорти ёки идентификацияловчи ИД-картаси ёхуд уларнинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжатнинг серияси ва рақами, туғилган санаси ва яшаш жойи) ва олувчи ҳақидаги (олувчининг номи, мамлакати ва шаҳри, солиқ тўловчининг идентификацион рақами ёки мижознинг идентификация рақами; агар операция жараёнида ҳисобварақ ишлатилган бўлса, унинг рақами ёки операцияни жўнатувчидан олувчигача кузатиб бориш имконини берадиган операциянинг хос рақами; жисмоний шахслар учун — унинг исми, фамилияси, отасининг исми ва яшаш жойи) аниқ маълумотлар билан бирга юборилишини таъминлашлари;».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. 381-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«381. Базавий ҳисоблаш миқдорининг 28 бараварига тенг ёки ундан ошган суммадаги юборилаётган ички тўловлар ва пул ўтказмалари бўйича маълумотлар халқаро пул ўтказмалари учун қайд этилгани каби жўнатувчи тўғрисидаги идентификация жараёнида олинган маълумотларни ҳамда олувчи тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак, жўнатувчи тўғрисидаги тўлиқ маълумот олувчи тижорат банки томонидан бошқа манбалар орқали олиниши мумкин бўлган ҳолатлар бундан мустасно. Бу ҳолатда жўнатувчи тижорат банкига жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини, шунингдек ҳисобварақнинг рақами ёки операцияни жўнатувчидан олувчигача кузатиб бориш имконини берадиган операциянинг хос рақамини қўшиб қўйиш етарли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банклари базавий ҳисоблаш миқдорининг 28 бараваридан ошмаган суммадаги ички тўловлар ва пул ўтказмаларини жўнатувчи ҳақидаги (жўнатувчининг номи; агар операция жараёнида ҳисобварақ ишлатилган бўлса, у ҳолда ушбу ҳисобварақнинг рақами ёки операциянинг хос рақами) ва олувчи ҳақидаги (олувчининг номи; агар операция жараёнида ҳисобварақ ишлатилган бўлса, у ҳолда ушбу ҳисобварақнинг рақами ёки операцияни жўнатувчидан олувчигача кузатиб бориш имконини берадиган операциянинг хос рақами) маълумотлар билан бирга юборилишини таъминлашлари керак.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қуйидаги мазмундаги 382 — 384-бандлар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«382. Тижорат банклари мижоз томонидан банк картаси орқали товар ёки хизмат учун тўлов амалга оширилганда банк картасининг рақамини жўнатувчи молиявий муассасадан олувчи молиявий муассасагача кузатиб борилишини таъминлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
383. Тижорат банклари мамлакат ичидаги нақд пул ечиб олиш билан боғлиқ операциялар бўйича мижознинг банк ҳисобварағи ёки банк картаси рақамини молиявий муассасага тақдим этишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банклари Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги бошқа молиявий муассаса орқали нақд пул ечиб олиш билан боғлиқ операциялар бўйича тўловларнинг мижознинг банк картаси рақами тўғрисидаги маълумотлар билан бирга юборилишини таъминлашлари ҳамда мижознинг номи тўғрисидаги маълумотларни хорижий молиявий муассасанинг сўрови олинган санадан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмаган ҳолда тақдим этишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
384. Тижорат банклари айни бир жўнатувчидан халқаро пул ўтказмалари бўйича пакетли ўтказма амалга оширилганда, бундай ўтказмалар жўнатувчининг ҳисобварағи ёки операцияни жўнатувчидан олувчигача кузатиб бориш имконини берадиган операциянинг хос рақамини ўз ичига олса ҳамда пакетли ўтказмада жўнатувчи тўғрисидаги зарур ва аниқ маълумотлар, шунингдек олувчи тўғрисида қабул қилувчи мамлакатда уни тўлиқ кузатиб бориш имконини берувчи маълумотлар мавжуд бўлса, мазкур Қоидаларнинг 38-бандида белгиланган жўнатувчи тўғрисидаги маълумотларга доир талабларни қўлламасликлари мумкин.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қуйидаги мазмундаги 462-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«462. Мижозни лозим даражада текшириш жараёнида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш бўйича шубҳалар мавжуд бўлган ҳолларда лозим даражада текширишни амалга ошириш мижозга бу ҳақидаги маълумотнинг ошкор бўлиб қолишига олиб келадиган бўлса, тижорат банклари лозим даражада текширишни амалга оширмаслиги мумкин, бунда тижорат банклари шубҳали операция тўғрисида махсус ваколатли давлат органига хабар юборишлари шарт.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. 48-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«16 ёшга тўлмаган жисмоний шахснинг ҳисобварағидан икки иш куни мобайнида базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараваридан ортиқ суммадаги пул маблағларини кирим ёки чиқим қилиш ёхуд ечиб олиш билан боғлиқ операцияларнинг амалга оширилиши.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«30 кундан ошмаган муддат давомида бир вақтда ёки кўп маротаба базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараварига тенг ёки ундан ошадиган умумий суммадаги пул маблағларининг кучайтирилган мониторинг остидаги давлатлардан мижознинг ҳисобварақларига келиб тушиши ёки мижознинг ҳисобварақларидан бундай давлатларга пул маблағларининг ўтказилиши;»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи — йигирма бешинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи — йигирма олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«махсус ваколатли давлат органи томонидан пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкдан фойдаланишга рухсат берилган операция, шу жумладан уни ўтказишга уриниш;»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн еттинчи ва ўн саккизинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«мижознинг банк картасидан банк мобил иловаси орқали бир вақтда ёки кўп маротаба 30 кундан ошмаган муддат давомида базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига тенг ёки ундан ошадиган умумий суммада пул маблағларининг бир ёки бир нечта банк карталарига ёхуд электрон ҳамёнларга ўтказилиши, бундан кўчмас мулк ва транспорт воситаларининг олди-сотдиси бўйича эскроу ҳисобварақлар орқали амалга оширилган операциялар мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижознинг банк картасига бир вақтда ёки кўп маротаба 30 кундан ошмаган муддат давомида базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараварига тенг ёки ундан ошадиган умумий суммада пул маблағларининг бир ёки бир нечта банк карталаридан ёхуд электрон ҳамёнлардан келиб тушиши, бундан кўчмас мулк ва транспорт воситаларининг олди-сотдиси бўйича эскроу ҳисобварақлар орқали амалга оширилган операциялар мустасно;»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йигирма олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳисобварақларидан фақат товарлар импорти учун чиқарилган хорижий валюталар бўйича битта шартнома доирасида унинг предмети қисман ёки тўлиқ хизмат кўрсатишга ўзгартирилиши ёки дебитор қарздорликнинг хизмат кўрсатиш орқали сўндирилиши, башарти унинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 5000 бараварига тенг ёки ундан ошса.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қуйидаги мазмундаги 491-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«491. Мазкур Қоидаларнинг 49-бандида кўрсатилган ва миқдорий чегараларга эга бўлмаган шубҳали операциялар бўйича тижорат банклари махсус ваколатли давлат органига хабар юборгандан сўнг, ўн иш кунидан ошмаган муддатда қуйидаги комплекс таҳлил чораларини кўришлари шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операция иштирокчилари тўғрисида маълумотларни олиш ва таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
очиқ манбалардан фойдаланган ҳолда операция иштирокчиларининг ишчанлик обрўсини ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул маблағларининг келиб чиқиш манбалари, операция тузилиши, операция иштирокчиларининг географик жойлашуви, операция вақти ва ҳажмини таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операциянинг мижоз одатий хўжалик фаолияти ва молиявий профилига мувофиқлигини, олдин амалга оширилган операцияларни ҳисобга олган ҳолда баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операция иштирокчилари ўртасидаги ўзаро боғлиқликларни таҳлил қилиш, аффилланганлик, назорат остида бўлиш ёки бошқа ўзаро назорат шаклларини аниқлаш, шунингдек бенефициар мулкдорни, маблағларнинг келиб чиқиш манбасини ёки операциянинг ҳақиқий мақсадини яширишга қаратилган мураккаб ёки кўп босқичли транзакция занжирларини ўрганиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банклари комплекс таҳлил якунлангандан сўнг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижознинг таваккалчилик даражасини кўриб чиқишлари ва зарур бўлганда унга ўзгартириш киритишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комплекс таҳлил натижалари тўғрисида махсус ваколатли давлат органига мазкур Қоидаларнинг 70-бандига мувофиқ хабар юборишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таваккалчилик даражасини камайтириш юзасидан чоралар кўришлари зарур.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. 55-банднинг «в» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«в) чет эл корхоналарининг ваколатхоналари ва Ўзбекистон Республикасининг норезидент — жисмоний шахслари (Ўзбекистон Республикасининг ваколатли давлат органи томонидан тақдим этилган жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамига эга мижозлар бундан мустасно);».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. 71-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Махсус журнал банкнинг автоматлаштирилган ахборот тизимларида электрон шаклда юритилади.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2026 й., 10/26/2886-12/0473-сон)