ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ КАРМАНА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Кармана туманида вегетация даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли қарорининг 7-бандида «Ҳар йили 1 апрелга қадар вегетасия даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини ҳудудлар бўйича тасдиқланган лимит доирасида ишлаб чиқилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 82-сонли қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган Низомида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сув олиш лимитлари бунинг учун ваколатли бўлган ташкилотлар томонидан белгиланади ҳамда барча сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари учун мажбурий ҳисобланиши ҳамда сув олиш лимитлари Кармана тумани сув истеъмолчиларига, шунингдек, бошқа сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига Кармана туманида бўлган сув обектларидан, манбалар, ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқлари бўйича белгилаш кўрсатиб ўтилган.
Шундан келиб чиқиб, сув истеъмолчиларига, шунингдек, бошқа сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига Кармана тумани аҳамиятига эга бўлган сув обектларидан манбалар, ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқлари бўйича сув олиш лимитларини белгилаш назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарорининг ижросини таъминлаш ҳамда халқ депутатлари Кармана тумани кенгашининг аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссиясининг 2026 йил 30 март ДКҚ 03-04/21-26-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.
2. Кармана тумани «Сув етказиб бериш хизмати» Давлат муассасаси директори Ф.Хакимовнинг туман бўйича 2025 йил вегетасия даврида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимити тўғрисидаги таклиф ҳисоботи инобатга олинсин ва иловага мувофиқ тасдиқлаш тавсия этилсин.
3.Белгилаб қўйилсинки, фермер хўжаликлари томонидан ажратилган сув лимитидан ортиқ фойдаланилган ҳолатларда, мазкур ҳажмлар бўйича қўшимча қайта ҳисоб-китоблар амалга оширилмайди.
4. Кармана тумани «Сув етказиб бериш хизмати» Давлат муассасаси (Ф.Хакимов)га:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори асосида ишларни ташкил этиш;
белгиланган лимитлар асосида истеъмолчиларга сув етказиб бериш;
ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш,таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш;
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини рақамлаштириш;
истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш;
сув истеъмолчиларининг буюртманомаси асосида бошқа сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш;
амалга оширилган ишлар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисоботларни ўз вақтида бериб бориш вазифалари юклатилсин.
5. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан халқ депутатлари туман Кенгашининг 2025 йил 28 апрелдаги VII-8-56-5-71-K/25-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси (А.Жўраев) ҳамда туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари (С.Сатторов) зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси ОСТОНОВ ЗОҲИДЖОН ТОЛИБОВИЧ
Навоий вилояти, Кармана тумани,
2026 йил 20 апрель,
VII-22-40-5-71-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.