НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Қизилтепа туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги Қонунининг 27-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим тўғрисида»ги низомнинг 5-боб, 39-банди, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сонли қарори ижроси юзасидан туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига асосан, қарор қиламан:
1. Қизилтепа туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 2026 йил 30 мартдаги 958-сонли хати маълумот учун инобатга олинсин.
2. Қизилтепа туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.
3. Туман ҳокими ўринбосари (Ў. Истамов), туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими (Н. Темиров) ва барча умумтаълим мактаблари раҳбарларига:
мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш, шунингдек, 2026-2027-ўқув йилидан бошлаб қабул жараёнларини электрон давлат хизмати шаклида жорий этишда фуқаролар томонидан ариза берилишида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси топширилсин.
4. Белгилансинки, тумандаги умумтаълим муассасалар раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади.
5. Давлат кадастрлари палатаси Қизилтепа туман филиали раҳбари У. Хўжамовга тумандаги барча мактабларга бириктирилган микроҳудудлардаги манзиллар, фуқаролар яшаб турган хонадонларнинг кадасрт ҳужжатлари манзиллари бир-бирига мутаносиб келиши билан боғлиқ ишларни ташкил қилиш, кадастр ҳужжатлари йўқ хонадонларни ҳужжатлаштириш каби вазифалар топширилсин.
6. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Қизилтепа туман бўлими (М. Рўзиев) маҳалла фуқаролари йиғини мактаб ёшидаги болаларни қамраб олишда умумтаълим муассасаларига амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.
7. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати (А. Умедов) мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштириш тавсия қилинсин.
8. Мазкур қарор кучга кириши билан Қизилтепа тумани ҳокимининг 2025 йил 25 июндаги 156-5-72-Қ/25-сонли қарори ўз кучини йўқотган ҳисоблансин.
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ў.Истамов зиммасига юклансин.
Туман ҳокими Б. БОБОМУРОДОВ
Навоий вилояти, Қизилтепа тумани,
2026 йил 20 апрель,
76-5-72-Q/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.