ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЗАРАФШОН ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгашининг «2026 йил Зарафшон шаҳри бўйича алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш учун йиғимларнинг чекланган ставкаларини ошириш тўғрисида» 2026 йил 24 февралдаги VII-23-31-5-78-К/26-сон қарорига қўшимча киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девони ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш марказининг 2026 йил 18 мартдаги 22-06/1064-сонл хатини ҳамда шаҳар солиқ инспекциясининг 2026 йил 27 мартдаги 21-05357-сон хатини инобатга олиб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-, 24-моддаларига асосан халқ депутатлари шаҳар Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девони ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш марказининг 2026 йил 18 мартдаги 22-06/1064-сон хати инобатга олинсин.
2. Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгашининг «2026 йил Зарафшон шаҳри бўйича алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш учун йиғимларнинг чекланган ставкаларини ошириш тўғрисида» 2026 йил 24 февралдаги VII-23-31-5-78-К/26-сон қарорига қуйидаги қўшимча банд киритилсин:
«5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга кириши инобатга олинсин.»
3. Қарорнинг бошқа қисмлари ўзгаришсиз қолдирилсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари А. Шохмирзаев ҳамда халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссия раиси Р.Нурназаров зиммасига юклансин.
Кенгаш раиси ЭРНАФАСОВ ҲУСНИДДИН БОЛТАЕВИЧ
Навоий вилояти, Зарафшон шаҳри,
2026 йил 17 апрель,
VII-26-57-5-78-K/26-сон