Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Р.А. Мамутовга «Адолатли депутат» мақомини бериш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2025 йилдаги фаолияти якунларига кўра қонун ҳужжатларини такомиллаштиришда, қонунларни тарғиб қилишда, аҳолининг ҳуқуқий онгини ва маданиятини юксалтиришда фаол иштирок этганлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшганлиги инобатга олиниб, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларини ва Девони ходимларини маънавий ва моддий рағбатлантириш бўйича комиссия тавсиясига мувофиқ Қонунчилик палатасининг Кенгаши киритган таклифга асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутати Равшан Аминаддинович Мамутовга «Адолатли депутат» мақоми берилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутати Р.А. Мамутовга «Адолатли депутат» гувоҳномаси ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти берилсин.
3. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясига Р.А. Мамутовни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига бўлиб ўтадиган кейинги сайловларда депутатликка номзод сифатида кўрсатиш тавсия этилсин.
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 17 март,
1872-V-сон