Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг қуйидаги кун тартиби тасдиқлансин:
1. «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-180-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида («Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш ҳақида») (иккинчи ўқиш).
2. «Суд ҳокимияти органлари фаолиятини молиялаштириш тўғрисида»ги ҚЛ-183-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (иккинчи ўқиш).
3. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-187-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
4. «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг ва потенциал хавфли объектларнинг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги ҚЛ-189-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
5. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига креатив иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-190-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Р.А. Мамутовга «Адолатли депутат» мақомини бериш тўғрисида.
7. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати М.М. Ходжаевага «Халқпарвар депутат» мақомини бериш тўғрисида.
8. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати К.Э. Касимовага «Меҳнаткаш депутат» мақомини бериш тўғрисида.
9. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг собиқ депутати У.А. Жалменовга «Фахрий депутат» мақомини бериш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 17 март,
1861-V-сон