Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисини ўтказиш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 16-моддасига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси 2026 йил 17 март куни ўтказилиши белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби лойиҳасига қуйидаги масалалар киритилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-180-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида («Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш ҳақида») (иккинчи ўқиш);
«Суд ҳокимияти органлари фаолиятини молиялаштириш тўғрисида»ги ҚЛ-183-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (иккинчи ўқиш);
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-187-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш);
«Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг ва потенциал хавфли объектларнинг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги ҚЛ-189-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш);
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига креатив иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-190-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш);
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Р.А. Мамутовга «Адолатли депутат» мақомини бериш тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати М.М. Ходжаевага «Халқпарвар депутат» мақомини бериш тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати К.Э. Касимовага «Меҳнаткаш депутат» мақомини бериш тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг собиқ депутати У.А. Жалменовга «Фахрий депутат» мақомини бериш тўғрисида.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 16 март,
1858-V-сон