16.03.2026 йилдаги 1857-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори, 16.03.2026 йилдаги 1857-V-сон
Кучга кириш санаси
16.03.2026
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларини ва Девони ходимларини маънавий ва моддий рағбатлантириш бўйича комиссиянинг тавсияси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бугунги кунда парламентда сидқидилдан меҳнат қилиб, унинг фаолиятига муносиб ҳисса қўшаётган, сайловчилар билан доимий мулоқот ўрнатишда ва халқ манфаатларини ҳимоя қилишда, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда, қонун ижодкорлиги ва самарали парламент назоратини амалга оширишда фаоллик кўрсатиб, алоҳида натижаларга эришган депутатларни рағбатлантириб бориш бўйича йўлга қўйилган тизимли ишлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ишининг самарадорлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу борадаги ишларни изчил давом эттириш ҳамда қонунчилик ташаббуси ҳуқуқидан кенг фойдаланиш, қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини тиклашда парламент ҳамда депутат назоратидан фаол фойдаланиш ва амалий натижаларга эришиш, қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш ҳамда давлат ва жамиятни ривожлантиришнинг стратегик йўлларини белгилаш борасида парламентнинг ролини оширишга салмоқли ҳисса қўшаётган, қуйи палатадаги иш фаолиятида юқори натижаларга эришган депутатларни рағбатлантириш муҳим омил ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларини ва Девони ходимларини маънавий ва моддий рағбатлантириш бўйича комиссиянинг тавсиясини кўриб чиқиб, билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар асосида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларини ва Девони ходимларини маънавий ва моддий рағбатлантириш бўйича комиссиянинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қуйидаги депутатларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Равшан Аминаддинович Мамутовга — «Адолатли депутат» мақомини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мохира Мирзахмадовна Ходжаевага — «Халқпарвар депутат» мақомини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кизилгул Эрматовна Касимовага — «Меҳнаткаш депутат» мақомини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг собиқ депутати Уликбек Абилаевич Жалменовга «Фахрий депутат» мақомини бериш тўғрисидаги тавсияси маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатларига «Адолатли депутат», «Халқпарвар депутат», «Меҳнаткаш депутат», шунингдек собиқ депутатига «Фахрий депутат» мақомларини бериш тўғрисидаги масала Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг муҳокамасига киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 16 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1857-V-сон