Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг
буйруғи
Наслли маҳсулот (материал) бонитировкасини ўтказиш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 9 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2574-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2014 йил 10 мартдаги 56-сон буйруғи (рўйхат рақами 2574, 2014 йил 9 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 15-сон, 174-модда) билан тасдиқланган Наслли маҳсулот (материал) бонитировкасини ўтказиш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомнинг муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом наслли маҳсулот (материал) бонитировкасини ўтказиш тартиби ва шартларини белгилайди.».
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир И. АБДУРАХМОНОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 2 апрель,
47-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 10/26/2574-1/0326-сон)