ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ АНГРЕН ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-387-сонли қарорининг ижроси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-1105-сонли Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги «Маҳаллий бюджетлар ва бюджет ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш, бюджет интизомини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 387-сонли қарорига мувофиқ, шаҳар Иқтисодиёт ва молия бўлимининг шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги жамғармалар ва маҳаллий бюджет қўшимча манбалари маблағларининг бўш турган қисмини белгиланган тартибда аукцион орқали тижорат банкларида депозитга қўйиш ҳамда шаҳар ободонлаштириш бошқармаси томонидан шаҳар марказий кўчалари бўйидаги тадбиркорлик субъектлари билан тузилган шартнома асосида чиқиндиларни олиб чиқиш ва ҳудудларни ободонлаштириш хизматини кўрсатишга келишилганлиги юзасидан билдирилган таклифларини инобатга олиб, Халқ депутатлар Ангрен шаҳар Кенгаши қарор қилади:
1. Ангрен шаҳар иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи ўринбосари Ж.Юлдашевнинг 2026 йил 6 февралдаги 33125-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги «Маҳаллий бюджетлар ва бюджет ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш, бюджет интизомини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 387-сонли қарорининг 4-бандига кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги жамғармалар ва маҳаллий бюджетлар қўшимча манбалари маблағларининг бўш турган қисмини белгиланган тартибда аукцион орқали тижорат банкларида депозитга қўйиш ҳисобига қўшимча даромад топишга қаратилган маблағлар юзасидан шаҳар иқтисодиёт ва молия бўлими томонидан тақдим этилган маълумотлар 1-иловага асосан келишилганлиги инобатга олинсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги «Маҳаллий бюджетлар ва бюджет ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш, бюджет интизомини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 387-сонли қарорининг 8-бандига асосан, 2026 йил 1 январдан бошлаб шаҳар марказий кўчалари бўйидаги тадбиркорлик субъектлари билан тузилган шартнома асосида чиқиндиларни олиб чиқиш ва ҳудудларни ободонлаштириш хизматини кўрсатиш бўйича шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси томонидан тақдим этилган ҳисоб-китоблар 2-иловага асосан келишилганлиги инобатга олинсин.
4. Шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси томонидан шаҳар марказий кўчалари бўйидаги тадбиркорлик субъектлари билан тузилаётган шартномалар Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш стандартларини аниқлаш бўйича эксприментал тадқиқотлар ва хронологик ишларнинг ўртача йиллик натижаларига асосан белгиланган таърифлар миқдорида келишилсин.
5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Р. Абраров, шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Й. Наралиев, шаҳар ҳокимининг ўринбосари А. Журабаев зиммаларига юклатилсин.
Кенгаш раиси ХОЛМАТОВ МУРОД ЭРКИНОВИЧ
Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри,
2026 йил 25 март,
VII-26-30-10-148-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.