ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Маиший чиқинди хизматлари учун тўлов тарифларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 январдаги «Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги 5-сонли фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги «Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 95-сонли қарори талабларига асосан Тошкент вилояти ҳудудларида маиший чиқинди хизматлари учун тўлов тарифларини тартибга солиш мақсадида, вилоят ҳокими ўринбосари Ш. Маҳмудовнинг 2025 йил 12 ноябрдаги 6-4-6380-сонли хатини инобатга олиб, тайёрланган қарор лойиҳаси (регулатион.гов.уз) порталига жойлаштирилиб, жамоатчилик муҳокамаси муддати 2025 йил 18 декабрда якунланди.
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Аграр, қурилиш, коммунал соҳалар, экология, саноат, транспорт ва сув хўжалиги масалалари бўйича доимий комиссиясининг 2025 йил 17 ноябрдаги йиғилиш баёни ва хулосаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши, қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 январдаги 5-сонли фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 95-сонли қарори ҳамда вилоят ҳокими ўринбосари Ш. Маҳмудовнинг 2025 йил 12 ноябрдаги 6-4-6380-сонли хати маълумот ва асос учун қабул қилинсин.
2. Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг 2025 йил 29 октябрдаги 03-6/17/2337-сон хулоса хати, вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси томонидан Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигига берилган 2025 йил 21 октябрдаги 10/584-сон хулоса хатлари маълумот учун қабул қилинсин.
3. Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси, Санитар тозалаш корхоналари — «Зеро Wасте» МЧЖ, «Зангиота Ободон» МЧЖ, «Ангрен Бунёд Файз» МЧЖ, «Раҳнамо Сервис» МЧЖ, «Оҳангарон Санитария Тозалаш» МЧЖ ва «Тошкент вилояти Тоза ҳудуд» ДМ томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар бўйича тарифлар 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси (Н. Жўраев), вилоят Ғазначилик бошқармаси (Ф. Нуриллаев) бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотларнинг харажатлар сметасида қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш хизматлари бўйича белгиланган нормативлар асосида зарур маблағлар режалаштирилиши кўрсатиб ўтилсин.
5. Вилоят ҳокимининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси (Ғ. Шералиев), Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Тошкент вилояти телерадиоканали» давлат муассасаси директори (О. Бегалиев)га оммавий ахборот воситалари орқали қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларининг янги тарифлари 2026 йилнинг 1 апрелдан бошлаб қўлланилиши юзасидан кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
6. Санитар тозалашга ихтисослашган «Зеро Wасте» МЧЖ, «Зангиота Ободон» МЧЖ, «Ангрен Бунёд Файз» МЧЖ, «Раҳнамо Сервис» МЧЖ, «Оҳангарон Санитария Тозалаш» МЧЖ ва Тошкент вилояти «Тоза ҳудуд» ДМ корхоналари диспетчерлик хизматлари рўйхати 2-иловага тасдиқлансин.
7. «Зеро Wасте» МЧЖ, «Зангиота Ободон» МЧЖ, «Ангрен Бунёд Файз» МЧЖ, «Раҳнамо Сервис» МЧЖ, «Оҳангарон Санитария Тозалаш» МЧЖ ва Тошкент вилояти «Тоза ҳудуд» ДМ ҳудудларда маиший чиқинди хизматлари учун янги тўлов тарифлари 2026 йилнинг 1 апрелдан кунидан бошлаб қўлланиши юзасидан хар бир маҳаллада тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борсин.
8. Мазкур қарор 2026 йилнинг 1 апрелдан бошлаб кучга киради.
9. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Аграр, қурилиш, коммунал соҳалар, экология, саноат, транспорт ва сув хўжалиги масалалари бўйича доимий комиссияси раиси А. Худайберганов, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари О. Турсунов ҳамда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш. Маҳмудов зиммасига юклансин.
Кенгаш раиси ФАЙЗИЕВА САЙЁРА МАВЛЯНОВНА
Тошкент вилояти,
2026 йил 24 март,
VII-30-33-10-0-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.