ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИАРИҚ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
қарори
2026 йилда Янгиариқ тумани бўйича «Алкоголь маҳсулотлари»ни реализация қилиш ҳуқуқи ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан «Алкоголь маҳсулотлари»ни реализация қилиш учун йиғимларнинг чекланган ставкаларини ошириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-1105-сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги «Маҳаллий бюджетлар ва бюджет ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш, бюджет интизомини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-387-сонли қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларга мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги «Маҳаллий бюджетлар ва бюджет ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш, бюджет интизомини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар» тўғрисидаги 387-сонли қарори 2-хатбоши «в»-бандида халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига «Алкагол маҳсулотлари»ни (бундан пиво мустасно) реализация қилиш ҳуқуқи ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан «Алкоголь маҳсулотлари»ни (бундан пиво мустасно) реализация қилиш учун йиғимларнинг чекланган ставкаларини 20 фоизгача ошириш ваколати берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. 2026 йил учун Янгиариқ тумани ҳудудида «Алкоголь маҳсулотлари»ни (бундан пиво мустасно) реализация қилиш ҳуқуқи ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан «Алкоголь маҳсулотлари»ни (бундан пиво мустасно) реализация қилиш учун йиғимларнинг миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Янгиариқ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари С. Жаббаров, туман солиқ инспекцияси (О. Абдуллаев) билан биргаликда мазкур қарор ўз вақтида ва самарали бажарилишини таъминлаш чораларини кўрсин.
4. Ушбу қарор туман ҳокимлигининг «Янгиариқ овози» газетасида эълон қилинсин.
5. Туман ҳокимининг ахборот хизмати, маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси Ш. Азимов;
мазкур қарорни туман ҳокимлигининг расмий вебсайтига жойлаштирсин.
6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Х. Оллаберганов зиммасига юклансин.
7. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб уч ой ўтиб кучга киради.
Кенгаш раиси Б. АБДУЛЛАЕВ
Хоразм вилояти, Янгиариқ тумани,
2026 йил 31 март,
VII-25-40-12-179-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.