31.03.2026 йилдаги VII-27-89-3-0-K/26-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фориш тумани ер майдонларидан бир қисмини Арнасой тумани таркибига ўтказиш, Фориш ва Арнасой туманлари маъмурий-ҳудудий чегараларини ўзгартириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 30 январдаги «2026-2027 йилларда Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-35-сонли қарори 4-иловаси билан тасдиқланган «Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли яшаши ва тадбиркорлиги учун қулай шарт-шароит яратиш бўйича «Йўл харитаси»нинг 19-банди ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 апрелда 299-сонли қарори билан тасдиқланган «Маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш тартиби тўғрисида низом»га асосан Республика аэрогеодезия маркази Жиззах ҳудудлараро бўлинмасининг Фориш тумани ер майдонларидан бир қисмини Арнасой тумани таркибига ўтказиш ва маъмурий-ҳудудий чегарасини ўзгартириш юзасидан лойиҳа таклифи, Фориш ва Арнасой туманлари ҳокимлари ҳамда тегишли ташкилотлар билан келишилган лойиҳа ҳужжатларини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги Қонунининг 10 ва 25-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 24-моддасига асосан халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 30 январдаги «2026-2027 йилларда Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-35-сонли қарори ҳамда мазкур қарорнинг 4-иловаси билан тасдиқланган «Йўл харитаси»нинг 19-бандига асосан амалга оширилган Жиззах вилояти Фориш тумани ҳудудидан жами 22200,98 гектар ер майдони Арнасой тумани таркибига ўтказилиши маълумот учун қабул қилинсин ва маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Фориш ва Арнасой туманлари чегараларини ўзгартириш билан боғлиқ ташкилий масалаларини амалга оширувчи вилоят Ишчи гуруҳининг 2026 йил 23 февралдаги хулосаси инобатга олинсин ва маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жиззах вилояти Фориш тумани Эгизбулоқ МФЙ ҳудудидан қисман Арнасой тумани таркибига ўтказилиши белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Фориш тумани ҳудудидан Арнасой тумани таркибига ўтказилаётган жами 22200,98 гектар ер майдони чегара чизиғининг тавсифи 1-иловага ҳамда картографик чизмаси 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Фориш туманнинг чегарадош туманлари билан маъмурий-ҳудудий чегара чизиғининг тавсифи 3-иловага ҳамда маъмурий-ҳудудий чегарасининг картографик чизмаси 4-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Арнасой туманининг чегарадош туманлари билан маъмурий-ҳудудий чегара чизиғининг тавсифи 5-иловага ҳамда маъмурий-ҳудудий чегарасининг картографик чизмаси 6-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари (З. Азимов, Ш. Джўраев ва З. Рузиев) Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги Қонуни 25-моддаси талабларидан келиб чиқиб, Фориш тумани ер майдонларидан бир қисмини Арнасой тумани таркибига ўтказиш, Фориш ва Арнасой туманлари маъмурий-ҳудудий чегараларини ўзгартириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўрнатилган тартибда илтимоснома киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Жиззах вилоятининг Фориш тумани таркибидан ўтказилаётган ерлар уларнинг амалдаги ер фонди тоифалари ўзгартилмаган ҳолда ўтказилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқлари қонунчиликда белгиланган тартибда ўзгартирилишга ёки бекор қилинишига қадар сақлаб қолинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг тегишли қарори билан тасдиқлангандан сўнг Жиззах вилоятининг Фориш тумани, шунингдек Арнасой туманлари маъмурий-ҳудудий чегараларига ўзгартириш киритилиши инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати (А. Биноқулов), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Жиззах вилоят телерадиоканали Давлат муассасаси (Э. Шермонов), «Жиззах ҳақиқати» — «Джизакская правда» газетаси (Б. Назаров)лар қарорни расмий нашрларда ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг ижросини ўз вақтида, сифатли таъминлаш вазифаси вилоят ҳокимининг ўринбосарлари З. Азимов, Ш. Джураев ва З. Рузиевларга топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг бажарилиши устидан назорат қилиш Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси А. Раҳмонқулов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаши раиси П. ШУКУРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилояти, Бошка,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 31 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-27-89-3-0-K/26-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.