27.03.2026 йилдаги VII-24-42-3-52-K/26-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ПАХТАКОР ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахтакор туманида 2025 йил вегетация даври учун белгиланган якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда сув ресурсларидан фойдаланиш механизмларини тубдан ислоҳ қилиш, улардан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш, иқтисодиёт тармоқларида сув тежовчи технологияларни жорий этишни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, шунингдек, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сувни тежайдиган технологияларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилиб, сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш маданиятини юксалтириш орқали аҳоли онгида шаклланган «сув-текин» тушунчасидан воз кечиш ҳамда сувни тежайдиган суғориш технологияларини кенгайтирилган тартибда жорий этишни давом эттириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори қабул қилинган. Мазкур қарорнинг 7-бандига мувофиқ 2024 йилдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили 1 апрелга қадар вегетация даври учун ва 1 октябрга қадар куз-қиш даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини ҳудудлар бўйича тасдиқланган лимит доирасида ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун халқ депутатлари туман Кенгашларига киритилиши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 мартдаги 82-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истъемоли тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 31-бандида «Сув олиш лимитлари: Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг прогнози асосида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари буйруқлари ҳамда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарорлари билан тасдиқланади» деб, 36-банди 2-хатбошисида сув олиш лимитлари ва уларни белгилаш тартибига «Манбаларда сув ҳажми камайган ёки кўпайган ҳолатларда сув олиш лимитларига, юқори ваколатли ташкилотнинг рухсати билан, сувдан фойдаланиш ёки сув истъемоли режаси параметрларига ўзгартириш киритилмасдан, дарҳол ўзгартиришлар киритилиши мумкин» эканлиги, 37-бандида «Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмол қилишнинг белгиланган даври тугагандан кейин икки ой муддатда ваколатли ташкилотлар томонидан, манбалардаги сувнинг ҳақиқий миқдорини ҳисобга олинган ҳолда, ўтган давр учун сув олишнинг узил кесил лимитлари тасдиқланади» деб белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 30 октябрдаги 187-сон ҳамда «Сирдарё-Зарафшон» ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг 2025 йил 3 ноябрдаги 177-сон баёнига асосан, шунингдек, «Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 37-бандига мувофиқ туманда 2025 йил вегетация даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш мақсадга мувофиқ бўлмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туманда 2025 йил вегетация мавсумида манбалардан кутилган сувлилик нисбатан ортиқ бўлиб, 164,3 млн. метр3 сув туман чегарасига қабул қилиб олинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжаликлараро тармоқларнинг фойдали иш коэффициенти 84,5 фоиз, ички суғориш тармоқларининг фойдали иш коэффициенти 73 фоизни ташкил этиб, истеъмолчиларга 138,9 млн. метр3 ажратилган лимитдан 124,6 млн. метр3 суғориш учун, 14,3 млн. метр3 сув коммунал ва балиқчилик эҳтиёжлари учун ажратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шундан, туман бўйича фермер хўжаликлар, МЧЖ ва балиқчилик хўжаликларига 129,8 млн. метр3, деҳқон хўжаликларига 6,6 млн. метр3 ва МФЙларга 2,5 млн. метр3, жами 138.9 млн. метр3 сув олиш лимитлари қайта тақсимланиб чиқилди. Лимитларни тақсимлашда истеъмолчиларнинг суғориш мавсумида фойдаланган сувига нисбатан қайта ҳисоблаб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ директори А.Авазовнинг ахборотини тинглаб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 мартдаги 82-сонли қарорлари ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Пахтакор тумани ҳокимлигининг 2026 йил 4 мартдаги 07-15-сонли хати, туман «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ директори А.Авазовнинг ахбороти, 2026 йил 28 февралдаги 139-сонли хатлари маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Пахтакор туманида 2025 йил вегетация даври учун белгиланган якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитлари иловаларга мувофиқ қайта тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман ҳокимининг ўринбосари М.Кубаев ва туман «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ (А.Авазов)ларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори асосида ишларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини рақамлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тумандаги фермер хўжаликлари, кластерлар ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар билан сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш юзасидан мунтазам равишда учрашув ва давра суҳбатлари ўтказиш ҳамда мазкур Фармон ва қарорлар ҳамда ундан келиб чиқадиган вазифалар, берилаётган имтиёзлар, шунингдек, ушбу технологияларнинг самарадорлиги тўғрисида батафсил маълумотларни бериб боришни тизимли давом эттириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув лимитларининг ўзгарганлиги бўйича истеъмолчиларни ўз вақтида хабардор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув истеъмолчиларининг буюртмаси асосида бошқа сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалга оширилган ишлар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашига ҳар чорак якуни билан ҳисоботларни тақдим этиш вазифалари юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан халқ депутатлари Пахтакор тумани Кенгашининг 2025 йил 28 мартдаги VII-7-57-3-52-К/25-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Пахтакор тумани Кенгашининг «Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари» бўйича доимий комиссияси (А.Авазов) зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси СУВАНҚУЛОВ ШОҲҲАСАН МУҲАММАД ЎҒЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилояти, Пахтакор тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 27 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-24-42-3-52-K/26-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.