Ҳужжат кучини йўқотган 22.04.2026 18.03.2026 йилдаги VII-17-43-3-43-K/26-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.04.2026
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ АРНАСОЙ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2025 йил 1 майдаги «Арнасой тумани бўйича 2025 йил вегетация даврида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисида»ги VII-7-85-3-43-K/25-сонли қарорининг иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Жиззах вилояти Халқ депутатлари Арнасой тумани Кенгашининг 2026 йил 22 апрелдаги VII-18-54-3-43-K/26-сонли «Арнасой тумани бўйича 2026 йил вегетация даврида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш сармарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори ҳамда 2025 йил суғориш мавсуми учун сув олиш лимитларини қайта тасдиқлаш ҳақида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги бир қатор фермер хўжаликлари томонидан суғориш мавсумида лимитга нисбатан ортиқча сув ҳажмларидан фойдаланилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси томонидан 2151 та истеъмолчиларнинг 30,4 минг гектар суғориладиган ер майдонларига жами 156,8 млн м3 сув етказиб берилган бўлиб, шундан 127 та сувдан фойдаланувчиларга суғориш мавсумида 34,6 млн м3 лимит белгиланган бўлсада, амалда 59,0 млн м3 сув фойдаланилиши натижасида белгиланган лимитдан жами 24,5 млн м3 сув ошиқча сарфланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси томонидан 2025 йил вегетация даврида суғориш ишлари учун жами 171,8 млн м3 сув лимити ажратилган бўлиб, шундан Жанубий Мирзачўл Магистрал канали ва марказий чап тармоғидан 87,86 млн м3, ЛР-12 каналидан 49,38 млн м3, ПР-12-4-каналидан 31,55 млн м3, зовур сувларидан 3,0 млн м3 сув лимитларини ажратилиб, суғориш учун сув олиш лимитларини ҳудудлар бўйича тасдиқланган лимит доирасида ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2025 йилда тумандаги бир қатор фермер хўжаликлари томонидан суғориш мавсумида лимитга нисбатан ортиқча сув ҳажмларидан фойдаланилганлиги сабабли халқ депутатлари туман Кенгашининг 2025 йил 1 майдаги «Арнасой тумани бўйича 2025 йил вегетация даврида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисида»ги VII-7-85-3-43-K/25-сонли қарорининг иловасига ўзгартириш киритиш бўйича «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси раҳбари Х. Эшонқуловнинг таклифи маъқуллансин ва иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси (Х. Эшонқулов)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли қарори асосида ишларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган лимитлар асосида истеъмолчиларга сув етказиб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини рақамлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув истеъмолчиларининг буюртманомаси асосида бошқа сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалга оширилган ишлар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисоботларни ўз вақтида бериб бориш вазифалари юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қарор расмий нашрларда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарор «Арнасой тонги» газетасида расман эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман Кенгашининг аграр, сув хўжалиги, экология ҳамда саноат, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссияси ва туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Х. Суяров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси БАЯНАСОВ БОБИР ОЧИЛОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилояти, Арнасой тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 18 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-17-43-3-43-K/26-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.