Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
ҚЛ-161, ҚЛ-181 ва ҚЛ-182-сонли Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларини бирлаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Иккинчи ўқишда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маърузани эшитиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-161-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 21-моддасига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги ҚЛ-181-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳамда «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига парламент назорати фаолияти асосларини янада мустаҳкамлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-182-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига парламент назорати фаолияти асосларини янада мустаҳкамлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» деган янги ном билан битта қонун лойиҳасига бирлаштирилсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 10 февраль,
1773-V-сон