ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
2026 йилда Ҳазорасп тумани ҳудудида алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш учун йиғимларнинг чекланган ставкаларини ошириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-1105-сонли Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги «Маҳаллий бюджетлар ва бюджет ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш, бюджет интизомини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-387-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-1105-сонли Қонунининг 9-иловасига мувофиқ 2026 йил учун товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимларнинг чекланган ставкалари тасдиқланганлиги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-387-сон қарорининг 2-банд «в» кичик бандига асосан халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига алкоголь маҳсулотларини (бундан пиво мустасно) реализация қилиш ҳуқуқи учун ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини (бундан пиво мустасно) реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимларнинг чекланган ставкаларини 20 фоизгача ошириш ваколати берилганлиги ҳамда ушбу йиғимлардан тушадиган маблағлар тўлиқ ҳажмда тегишли туман (шаҳар) бюджетларига йўналтирилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. 2026 йил учун Ҳазорасп тумани ҳудудида алкоголь маҳсулотларини (бундан пиво мустасно) реализация қилиш ҳуқуқи ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини (бундан пиво мустасно) реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғим ставкаларига киритиладиган ўзгартиришлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ҳазорасп тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж. Рўзимов туман давлат солиқ инспекцияси (Ж. Аллайров) билан биргаликда мазкур қарорнинг ўз вақтида ва самарали ижросини таъминлаш чораларини кўрсин.
4. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Ж. Усмонова «Ҳазораспнома» газетаси ҳамда туман ҳокимлиги бош юрисконсульти Б.Матёқубов билан ҳамкорликда:
мазкур қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирсин;
оммавий ахборот воситаларида, жумладан «Ҳазораспнома» газетасида расмий эълон қилинишини таъминласин.
5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан камида уч ойдан кейин кучга киради.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг «Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссия» раиси Қ. Назаров зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси ҚУРЁЗОВ СУХРОББЕК МАТЧАНОВИЧ
Хоразм вилояти, Хазорасп тумани,
2026 йил 19 март,
VII-29-40-12-174-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.