10.03.2026 йилдаги VII-18-57-3-55-K/26-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЖИЗЗАХ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йилда Жиззах шаҳри бўйича алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш учун йиғимларнинг чекланган ставкаларини ошириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги «Маҳаллий бюджетлар ва бюджет ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш, бюджет интизомини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-387-сонли қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6, 24-моддаларига асосан халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги «Маҳаллий бюджетлар ва бюджет ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш, бюджет интизомини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 387-сонли қарори 2-банди в-кичик бандида халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига алкоголь маҳсулотларини (бундан пиво мустасно) реализация қилиш ҳуқуқи ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини (бундан пиво мустасно) реализация қилиш учун йиғимларнинг чекланган ставкаларини 20 фоизгача ошириш ваколати берилганлиги ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2026 йил учун Жиззах шаҳар ҳудудида алкоголь маҳсулотларини (бундан пиво мустасно) реализация қилиш ҳуқуқи ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини (бундан пиво мустасно) реализация қилиш учун йиғимларнинг миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жиззах шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари С. Ҳайдаров, шаҳар Солиқ инспекцияси (Х. Умуров) мазкур қарор ижросини ўз вақтида ва самарали таъминлаш вазифалари юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу қарор «Жиззах овози» газетасида расмий эълон қилинсин ҳамда шаҳар ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ойдан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш, халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси (Ш. Азимов) зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси ИМОМОВ МУСАХОН ХХХ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилояти, Жиззах ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 10 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-18-57-3-55-K/26-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.