ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Шароф Рашидов тумани бўйича 2026 йил учун товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимларнинг чекланган ставкаларига нисбатан оширилувчи коэффитсиэнтларни қўллаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-1105-сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги «Маҳаллий бюджетлар ва бюджет ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш, бюджет интизомини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-387-сон қарори ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги «Маҳаллий бюджетлар ва бюджет ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш, бюджет интизомини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар» тўғрисидаги 387-сонли қарори 2-хатбоши «В» бандида халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига «Алкагол маҳсулотлари»ни (бундан пиво мустасно) реализация қилиш ҳуқуқи ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан «Алкагол маҳсулотлари»ни (бундан пиво мустасно) реализация қилиш учун йиғимларнинг чекланган ставкаларини 20 фоизгача ошириш ваколати берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. 2026 йил учун Шароф Рашидов туман ҳудудида «Алкагол маҳсулотлари»ни (бундан пиво мустасно) реализация қилиш ҳуқуқи ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан «Алкагол маҳсулотлари»ни (бундан пиво мустасно) реализация қилиш учун йиғимларнинг миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Шароф Рашидов туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М. Эргашев, Шароф Рашидов туман солиқ инспекцияси (М. Турсунмуратов) билан биргаликда мазкур қарор ўз вақтида ва самарали бажарилишини таъминлаш чораларини кўрсин.
4. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш Халқ депутатлари Шароф Рашидов туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси (М. Исаков) зиммасига юклатилсин.
5. Ушбу қарор қабул қилинган кундан кучга киради.
Кенгаш раиси АКБАРОВА ШОИРА УКТАМОВНА
Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани,
2026 йил 11 март,
VII-20-56-3-46-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.