ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҒАЛЛАОРОЛ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Ғаллаорол тумани бўйича 2026 йил учун товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимларнинг чекланган ставкаларига нисбатан оширилувчи коэффитсиэнтларни қўллаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПҚ-387-сон «Маҳаллий бюджетлар ва бюджет ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш, бюджет интизомини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарори ҳамда Ғаллаорол туман солиқ инспекциясининг таклифига асосан «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1105-сонли Қонуни 9-иловасига асосан 2026 йил учун товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимларнинг чекланган ставкаси бошқа шаҳарлар (бошқа аҳоли пунктлари) алкоголь маҳсулотларини (бундан пиво мустасно) реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғим 300 000 сўм, умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини (бундан пиво мустасно) реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғим 150 000 сўм белгиланганлиги;
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПҚ-387-сон қарорига асосан 2026 йил 1 январдан бошлаб Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларига алкоголь маҳсулотларини (бундан пиво мустасно) реализация қилиш ҳуқуқи учун ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини (бундан пиво мустасно) реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимларнинг чекланган ставкаларини 20 фоизгача ошириш ваколати берилади ҳамда мазкур йиғимлардан тушган тушумлар тўлиқ миқдорда туман (шаҳар)лар бюджетларига йўналтирилиши маълумот учун қабул қилинсин.
3. Туман иқтисодиёт ва молия бўлими ҳамда Ғаллаорол туман солиқ инспекциясининг ҳудудларнинг иқтисодий ривожланганлик даражаси ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг жорий йил учун белгиланган маҳаллий бюджет прогнозидан келиб чиқиб, туманлар ва шаҳарлар бўйича 2026 йил учун товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимларнинг чекланган ставкаларига нисбатан оширилувчи коэффитсиэнтларни қўллаш бўйича берган таклифлари инобатга олинсин.
4. Ғаллаорол туманида 2026 йил учун маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ставкаларини қонунчиликда белгиланган миқдорлар доирасида:
2026 йил учун товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимларнинг чекланган ставкаларига нисбатан оширилувчи коэффитсиэнтларни қўллаш тўғрисида 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Халқ депутатлари туман Кенгаши товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимларнинг чекланган ставкалари ҳудудий солиқ органига тақдим этилишини таъминласин.
6. Ғаллаорол туман солиқ инспекцияси 2026 йил учун товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимларнинг чекланган ставкалари асосида ҳисобланиши ва белгиланган тартибда ундирилишини таъминласин.
7. Ушбу қарор «Ғаллаорол овози» газетасида расмий эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
8. Мазкур қарор қабул қилинган кундан уч ой ўтиб кучга киради.
9. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Ғаллаорол туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси (О. Мамиров) ҳамда ижросини таминлаш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (А. Абдужалилов) зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси УМАРОВ ШАКАРБЕК ХАБИБОВИЧ
Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани,
2026 йил 14 март,
VII-17-37-3-45-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.