ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУПРОҚҚАЛЪА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
қарори
Тупроққалъа туманида алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш учун йиғимларнинг чекланган ставкаларини ошириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-1105-сонли Қонунига 9-илова билан 2026 йил учун товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимларнинг чекланган ставкалари тасдиқланганлиги, шунигдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги «Маҳаллий бюджетлар ва бюджет ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш, бюджет интизомини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-387-сонли қарори 2-банди «в» кичик бандида халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига алкоголь маҳсулотларини (бундан пиво мустасно) реализация қилиш ҳуқуқи ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини (бундан пиво мустасно) реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимларнинг чекланган ставкаларини 20 фоизгача ошириш ваколати берилганлиги ҳамда мазкур йиғимлардан тушган тушумлар тўлиқ миқдорда туман (шаҳар)лар бюджетларига йўналтирилиши белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси қарор қилади:
1. Тупроққалъа тумани иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Б. Атабаевнинг 2026 йил учун Тупроққалъа тумани ҳудудида алкоголь маҳсулотларини (бундан пиво мустасно) реализация қилиш ҳуқуқи ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини (бундан пиво мустасно) реализация қилиш учун йиғимларнинг миқдорларига киритиладиган ўзгаришлар маълумот учун қабул қилинсин.
2. 2026 йил учун Тупроққалъа туман ҳудудида алкоголь маҳсулотларини (бундан пиво мустасно) реализация қилиш ҳуқуқи ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини (бундан пиво мустасно) реализация қилиш учун йиғимларнинг миқдорларига киритиладиган ўзгаришлар 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Тупроққалъа туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи (С. Султанов), туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи ўринбосари (Ф. Хасанов), туман солиқ инспекцияси бошлиғи (С. Рузимова) билан биргаликда мазкур комиссия қарори ўз вақтида ва самарали бажарилишини таъминлаш чораларини кўрсин.
4. Мазкур қарор расмий нашрларда эълон қилинсин.
5. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг «Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси» раиси И. Қаландаров зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси Х. СУЛТОНОВ
Хоразм вилояти, Тупроққалъа тумани,
2026 йил 10 март,
VII-21-25-12-218-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.