Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмалари захираларини ҳисобга олиш ва ҳисобот балансларини тузиш бўйича йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 13 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2699-3]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-79-сон «Ер қаъридан фойдаланиш, саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда атом энергиясидан фойдаланиш соҳаларида давлат бошқаруви ва назорати тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-224-сон «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонларига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2015 йил 3 июлдаги 1-сон қарори (рўйхат рақами 2699, 2015 йил 22 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 29-сон, 388-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмалари захираларини ҳисобга олиш ва ҳисобот балансларини тузиш бўйича йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. ИСЛАМОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 3 март,
2-сон
Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазирининг 2026 йил 3 мартдаги 2-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмалари захираларини ҳисобга олиш ва ҳисобот балансларини тузиш бўйича йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
1. 16-банднинг биринчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси» деган сўзлар «Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 17-бандда:
иккинчи хатбошидаги «Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг» деган сўзлар «Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи ва бешинчи хатбошилардаги «Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясига» деган сўзлар «Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси» деган сўзлар «Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 2 ва 4 — 12-иловаларнинг матнидаги «Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси» деган сўзлар «Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2026 й., 10/26/2699-3/0235-сон)