Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (24-сонли БҲМС) «Қарзлар бўйича харажатлар ҳисоби»нинг 23-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 13 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1996-2]
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 5 августдаги 79-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1996, 2009 йил 18 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 35-сон, 388-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (24-сонли БҲМС) «Қарзлар бўйича харажатлар ҳисоби»нинг 23-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«23. Квалификацияланган актив учун қилинган харажатлар фақатгина пул тўловларида, бошқа активларни ўтказиб беришда ёки фоизли мажбуриятларни қабул қилишда ифодаланган харажатларни ўз ичига олади. Харажатлар мазкур актив билан боғлиқ оралиқ тўловлар ва Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (10-сонли БҲМС) «Давлат ёрдамининг ҳисоби ва у тўғрисидаги маълумотларни ёритиб бериш»да (рўйхат рақами 3534, 2024 йил 24 июль) кўзда тутилган тартибда олинган субсидиялар миқдорига камайтирилади.».
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ж. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 4 март,
338-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2026 й., 10/26/1996-2/0231-сон)