ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЗАРБДОР ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
2026 йилда Зарбдор тумани бўйича алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш учун йиғимларнинг чекланган ставкаларини ошириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-1105-сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги «Маҳаллий бюджетлар ва бюджет ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш, бюджет интизомини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-387-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6- ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари Зарбдор тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги «Маҳаллий бюджетлар ва бюджет ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш, бюджет интизомини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар» тўғрисидаги ПҚ-387-сонли Қарори 2-хатбоши «в»-бандида халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига алкоголь маҳсулотларини (бундан пиво мустасно) реализация қилиш ҳуқуқи ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини (бундан пиво мустасно) реализация қилиш учун йиғимларнинг чекланган ставкаларини 20 фоизгача ошириш ваколати берилганлиги ҳамда мазкур йиғимлардан тушган тушумлар тўлиқ миқдорда туман (шаҳар)лар бюджетларига йўналтирилиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Зарбдор тумани ҳудудида 2026 йил учун товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимлар ставкалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Қ.Нурматов, туман Иқтисодиёт ва молия бўлими (Ж.Нишонов), туман Солиқ инспекцияси (в.в.б. Б.Муродов) билан биргаликда мазкур қарор ўз вақтида ва самарали бажарилишини таъминлаш чораларини кўрсин.
4. «Зарбдор» газетаси (Ғ.Хамзаев) ҳамда туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Ў.Сулайманов)ларга мазкур қарорни оммавий ахборот воситаларида ёритилиши тавсия этилсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Қ.Нурматов зиммасига юклатилсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси (Т.Қодиров) зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси АРАЛОВ АНВАР МАМАДАЛИЕВИЧ
Жиззах вилояти, Зарбдор тумани,
2026 йил 5 март,
VII-23-33-3-49-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.