26.02.2026 йилдаги VII-28-32-12-170-K/26-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БОҒОТ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Боғот тумани ҳудудидаги Ободонлаштириш бошқармасига бириктирилган автотураргоҳлар, тупроқ кўчаларни шағаллаштириш ва таъмирлаш тадбирлари ҳамда кўрсатиладиган ободонлаштириш ва маиший чиқинди хизматлари учун тўлов тарифларининг миқдорини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги «Маҳаллий бюджетлар ва бюджет ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш, бюджет интизомини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-387-сонли қарорнинг 7.в-бандида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари бир ой муддатда ободонлаштириш бошқармаларига бириктирилган ҳудудлардаги мавжуд автотураргоҳларни тўлиқ хатловдан ўтказсин ва 2026 йил 1 апрелга қадар барча автотураргоҳларга автомототранспорт воситаларининг киришини (чиқишини) назорат қилувчи автоматлаштирилган тизим ўрнатилишини таъминлаш кўрсатиб ўтилган. Бунда ҳокимликлар шартнома асосида фойдаланишга берилган автотураргоҳлар 2026 йил 1 январдан бошлаб фақатгина тегишли ободонлаштириш бошқармалари томонидан фойдаланилиши чораларини кўриши, хизмат кўрсатиладиган автотураргоҳларнинг тариф(нарх)ларини туман ҳокимликлари томонидан халқ депутатлари туман Кенгашларига кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарорнинг 8.а-бандида 2026 йил 1 январдан бошлаб ободонлаштириш бошқармалари томонидан туманлар марказий кўчалари бўйидаги тадбиркорлик субъектлари билан тузилган шартнома асосида чиқиндиларни олиб чиқиш ва ҳудудларни ободонлаштириш хизматини кўрсатишга рухсат берилган. Бунда чиқиндиларни олиб чиқиш ва ҳудудларни ободонлаштириш хизматини кўрсатганлик бўйича тарифлар туманлар ҳокимликлари томонидан Халқ депутатлари туманлар Кенгашларига кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.б-бандида маҳалла фуқаролар йиғини буюртмаси асосида ҳомийлик маблағлари ҳисобидан ички кўчалардаги мавжуд тупроқ кўчаларни шағаллаштириш ҳамда таъмирлаш тадбирларини ободонлаштириш бошқармалари томонидан амалга оширишга рухсат берилган. Бунда ободонлаштириш бошқармалари томонидан мазкур вазифаларни амалга оширишда ҳар йил учун тасдиқланадиган дастурларнинг бажарилиши кечиктирилишига йўл қўйилмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.в-бандида бюджет ташкилотларининг ҳудудларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш (мавсумий гул кўчатлари экиш, газон ётқизиш, суғориш тизимларини ташкил этиш) тадбирларини бюджет ташкилоти ва ободонлаштириш бошқармалари ўртасида тузиладиган шартнома асосида амалга оширишга рухсат берилиши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кун тартибидаги масалани атрофлича муҳокама қилиб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги «Маҳаллий бюджетлар ва бюджет ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш, бюджет интизомини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-387-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Боғот туманидаги Ободонлаштириш бошқармасига бириктирилган автотураргоҳлардан фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатиш учун мажбурий тўлов тарифлари1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Боғот туманида маиший чиқиндилар, агротехник ишлов беришдан ҳосил бўладиган чиқиндилар (дарахт ва бута шох-шаббалари, барглари) ҳамда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш ободонлаштириш ишлари учун мажбурий тўлов тарифлари 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Боғот тумани Ободонлаштириш бошқармаси томонидан маҳалла фуқаролар йиғини буюртмаси асосида ҳомийлик маблағлари асосида ички кўчалардаги тупроқ йўлларни шағаллаштириш ва таъмирлаш учун нархлар 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи (М.Бекчанов) ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг «Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича» доимий комиссияси раиси (Б.Сапаров) зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси РЎЗМАТОВ КАМОЛ БАЛТАБОЕВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилояти, Боғот тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 26 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-28-32-12-170-K/26-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.