ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БОҒОТ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
2026 йилда Боғот тумани бўйича «Алкоголь маҳсулотлари»ни реализация қилиш ҳуқуқи ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан «Алкоголь маҳсулотлари»ни реализация қилиш учун йиғимларнинг чекланган ставкаларини ошириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-1105-сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги «Маҳаллий бюджетлар ва бюджет ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш, бюджет интизомини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-387-сонли қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги «Маҳаллий бюджетлар ва бюджет ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш, бюджет интизомини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар» тўғрисидаги 387-сонли қарори 2-хатбоши «В»-бандида халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига «Алкагол маҳсулотлари»ни (бундан пиво мустасно) реализация қилиш ҳуқуқи ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан «Алкоголь маҳсулотлари»ни (бундан пиво мустасно) реализация қилиш учун йиғимларнинг чекланган ставкаларини 20 фоизгача ошириш ваколати берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. 2026 йил учун Боғот тумани ҳудудида «Алкоголь маҳсулотлари»ни (бундан пиво мустасно) реализация қилиш ҳуқуқи ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан «Алкоголь маҳсулотлари»ни (бундан пиво мустасно)реализация қилиш учун йиғимларнинг миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Боғот тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Бекчанов, туман солиқ инспекцияси (С.Ахмедов) билан биргаликда мазкур қарор ўз вақтида ва самарали бажарилишини таъминлаш чораларини кўрсин.
4. Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш туман ҳокимининг молия - иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи (М.Бекчанов) ҳамда назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг «Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича» доимий комиссияси раиси (Б.Сапаров) зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
(5-банд Хоразм вилояти Халқ депутатлари Боғот тумани Кенгашининг 2026 йил 11 июндаги VII-36-88-12-170-K/26-сонли қарорига асосан киритилган)
Кенгаш раиси РЎЗМАТОВ КАМОЛ БАЛТАБОЕВИЧ
Хоразм вилояти, Боғот тумани,
2026 йил 3 март,
VII-29-35-12-170-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.