Халқ депутатлари Хатирчи тумани Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарорининг ижроси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарорининг ижросини таъминлаш, сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш маданиятини юксалтириш орқали аҳоли онгида шаклланган «сув — текин» тушунчасидан воз кечиш ҳамда сувни тежайдиган суғориш технологияларини кенгайтирилган тартибда жорий этишни ташкиллаштириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳамда ҳудудий қишлоқ хўжалиги бошқармалари ҳар йили 1-октябрга қадар новегетация даври учун ва 1 апрелга қадар вегетация даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини ҳудудлар бўйича тасдиқланган лимит доирасида ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Халқ депутатлари туман Кенгашларига киритилиши белгиланганлиги бўйича тартибга кўра тақдим этилган маълумотларни Халқ депутатлари туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссияси йиғилиши муҳокамасида билдирилган таклифларни эътиборга олиб ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг Ўзбекистон Экологик партияси депутатлик гуруҳининг ташаббус ва таклифларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан, Халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори билан Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунининг 4-моддаси 38-бандига асосан қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқларни етиштириш (ўстириш) учун фойдаланиладиган сув ҳажми, шужумладан деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга эга бўлган жисмоний шахслар учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 1 куб метр сув учун 110 сўм этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси Хатирчи тумани «Сув этказиб бериш хизмати» давлат муассасаси томонидан ишлаб чиқилган 2025-2026 йиллар новегетация даври учун туман чегарасидан олинадиган 91.46 млн. м3 сув олиш лимитларини, каналлардаги сув йўқотишларни инобатга олиб 20 фоизга камйтирган ҳолатда 545 та истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитлари ҳудудлар кесимида иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Тумандаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи сув исʻтемолчиларига истеъмол қилинган сув миқдори ҳисобини юритмаган (юритишдан бош тортган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари учун сув солиғи базаси Халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан тасдиқланган лимитларга нисбатан икки баробар оширилган ҳолда ҳисобланиши белгилаб қўйилсин.
5. Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати (З. Неъматов) мазкур қарорни тасдиқлангандан кейин туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига ва туман «Хатирчи хаёти» газета таҳриррияти туманнинг маҳаллий газетасида эълон қилинишини назоратга олсин.
6. Мазкур сессия қарорини ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари Хатирчи тумани Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси И. МУСТАФОЕВ
Навоий вилояти, Хатирчи тумани,
2026 йил 11 февраль,
VII-16-16-5-77-К/26-сон