ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЗАРАФШОН ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ
қарори
2026 йил Зарафшон шаҳри бўйича алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш учун йиғимларнинг чекланган ставкаларини ошириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-1105-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги «Маҳаллий бюджетлар ва бюджет ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш, бюджет интизомини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-387-сон қарори ижросини таъминлаш ва «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари шаҳар Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги «Маҳаллий бюджетлар ва бюджет ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш, бюджет интизомини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги» 387-сон қарори II боб 2-банд «в» кичик бандида халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларига алкоголь маҳсулотларини (бундан пиво мустасно) реализация қилиш ҳуқуқи учун ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини (бундан пиво мустасно) реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимларнинг чекланган ставкаларини 20 фоизгача ошириш ваколати берилгани маълумот учун қабул қилинсин.
2. Зарафшон шаҳрида 2026 йил учун товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимлар ставкалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари (А. Шохмирзаев), шаҳар солиқ инспекцияси (Р. Бахронов) билан биргаликда мазкур қарор ўз вақтида ва самарали бажарилишини таъминлаш чораларини кўрсин.
4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари А. Шохмирзаев ҳамда халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссия раиси Р. Нурназаров зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга кириши инобатга олинсин.
(5-банд Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгашининг 2026 йил 17 апрелдаги ВИИ-26-57-5-78-К/26-сонли қарорига асосан киритилган)
Кенгаш раиси Ҳ. ЭРНАФАСОВ
Навоий вилояти, Зарафшон шаҳри,
2026 йил 24 февраль,
VII-23-31-5-78-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.