ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ШАҲРИСАБЗ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ
қарори
Халқ депутатлари Шаҳрисабз шаҳар Кенгашининг 2025 йил 30 декабрдаги VII-19-140-4-209-К/25-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Шаҳрисабз шаҳар солиқ инспекциясининг П-08356-сон хатини инобатга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари шаҳар Кенгаши қарор қилади:
1. Халқ депутатлари Шаҳрисабз шаҳар Кенгашининг 2025 йил 30 декабрдаги VII-19-140-4-209-К/25-сон қарорининг 7-банди 6-хатбошидан кейин қуйидагилар билан тўлдирилсин:
«Шаҳрисабз шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинлари бўйича юридик ва жисмоний шахслар учун белгиланган ер солиғи базавий ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар 13-илова;
2026 йил учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича Солиқ кодекси билан ўрнатиладиган солиқ ставкаларига нисбатан қўлланиладиган коэффициентлар миқдори 14-илова;
Шаҳрисабз шаҳри бўйича 2026 йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 15-илова сифатида киритилсин».
2. Халқ депутатлари Шаҳрисабз шаҳар Кенгашининг 2025 йил 30 декабрдаги VII-19-140-4-209-К/25-сон қарорининг 19-банди қуйидаги таҳрирда ўқилсин.
«Халқ депутатлари Шаҳрисабз шаҳар Кенгашининг 2024 йил 27 декабрдаги VII-04-019-4-209-К/24-сон ҳамда 2025 йил 17 январдаги VII-05-4-4-209-К/25-сон қарорлари 2026 йил 1 январь кунидан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин».
3. Халқ депутатлари Шаҳрисабз шаҳар Кенгашининг 2025 йил 30 декабрдаги VII-19-140-4-209-К/25-сонли қарорининг қолган бандлари ўзгаришсиз қолдирилсин.
4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари А. Узоқов ва халқ депутатлари Шаҳрисабз шаҳар Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Ж. Каримов зиммасига юклатилсин.
Сессия раиси Н. УЗАКОВ
Шаҳрисабз ш.,
2026 йил 7 январь,
VII-19-2-4-209-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.