ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯККАБОҒ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
қарори
Яккабоғ туманида юридик ва жисмоний шахсларнинг 2026 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича Солиқ кодекси билан ўрнатиладиган солиқ ставкаларига нисбатан қўлланиладиган коэффициентлар миқдорини белгилаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 12 ноябрдаги 24-127593-сонли, туман солиқ инспекциясининг 2025 йил 19 декабрдаги 27-11934-сонли хатлари, халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашининг 2025 йил 29 декабрдаги «Қашқадарё вилоятининг 2026 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида»ги VII-20-218-4-0-К/25-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси солиқ кодексининг 445-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24- моддаларига асосан, халқ депутатлари Яккабоғ туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 12 ноябрдаги 24-127593-сонли хати, халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашининг 2025 йил 29 декабрдаги «Қашқадарё вилоятининг 2026 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида»ги VII-20-218-4-0-К/25-сонли қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Яккабоғ тумани бўйича 2026 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича Солиқ кодекси билан ўрнатиладиган солиқ ставкаларига нисбатан қўлланиладиган коэффициентлар миқдори иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Мазкур қарор 2026 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
4. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси раиси А. Жўраев ҳамда туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Л. Худойқулов зиммасига юклатилсин.
Сессия раиси А. ҒИЁСОВ
Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани,
2026 йил 8 январь,
VII-18-3-4-68-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.