ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ ШАҲРИСАБЗ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Шаҳрисабз шаҳрида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан шаҳардаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги Қонунининг 27-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли «Умумий ўрта таълим тўғрисида»ги Низомнинг 39-бандига асосан шаҳарда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 211-моддаларига асосан қарор қиламан:
1. Шаҳрисабз шаҳрида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати 1-иловага асосан тасдиқлансин.
2. Шаҳар ҳокимининг ўринбосари (А. Султонов), шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими (Ш. Исломов), шунингдек, шаҳардаги барча умумтаълим мактаблари директорлари (лавозимига кўра) га:
мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш;
ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш;
аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чораларни кўриш вазифаси юклатилсин.
3. Шаҳардаги умумий ўрта таълим мактаблари директорлари ўзлари раҳбарлик қилаётган таълим муассасасига бириктирилган ҳудудда мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисоблансин.
4. Мазкур қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
5. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
6. Ушбу йўналишда қабул қилинган шаҳар ҳокимининг 2025 йил 12 майдаги 91-4-209-Қ/25-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Султонов зиммасига юклатилсин.
Шаҳар ҳокими в.в.б А. УЗОКОВ
Шаҳрисабз ш.,
2026 йил 9 январь,
4-4-209-Q/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.