ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ НИШОН ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Нишон туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида
«Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27-моддаси (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.09.2020 йил, 03/20/637/1313-сон) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим тўғрисида»ги Низом (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 йил, 11-сон, 167-моддаси)нинг 39-банди ҳамда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 2025 йил 10 декабрдаги 01/1239-сон хатига асосан туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 9-сон, 320-моддаси) 6-моддасига асосан қарор қиламан:
1. Нишон туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.
2. Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари (М. Ҳамроев), туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими (А. Давронов) ҳамда тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси топширилсин.
3. Тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисоблансин.
4. Мазкур қарор туман ҳокимликнинг ҳттпс://гов.уз/оз/нишонтуман расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
5. Мазкур қарор қабул қилиниши билан Нишон туман ҳокимининг 2024 йил 31 майдаги 213-4-65-Қ/24-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари М. Ҳамроев зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими Б. ТОҒАЕВ
Қашқадарё вилояти, Нишон тумани,
2026 йил 13 январь,
5-4-65-Q/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.