Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг
Қарори
Хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун мажбурий йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 4 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3091-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 октябрдаги 522-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида автотранспорт воситалари ҳаракатини янада тартибли ташкил этиш ҳамда назорат тартиботларини соддалаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизматининг 2018 йил 6 ноябрдаги 72, 01-02/12-65, 139, 11-сон қарори (рўйхат рақами 3091, 2018 йил 29 ноябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2018 й., 10/18/3091/2241-сон) билан тасдиқланган Хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун мажбурий йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ички ишлар вазири А. ТАШПУЛАТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 17 февраль,
7-сон
Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 30 январь,
324-сон
Давлат хавфсизлик хизмати раиси Б. КУРБАНОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 26 январь,
1-сон
Ўзбекистон республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2026 йил 17 февралдаги 7-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 30 январдаги 324-сон ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг 2026 йил 26 январдаги 1-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун мажбурий йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-банддаги «олд, ён ва орқа ойналаридан бири ёки бир нечтасининг (томидаги люк ойнаси бундан мустасно)» деган сўзлар «олд ён ойналарининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 6-банд «мажбурий йиғимларни» деган сўзлардан кейин «Э-транзит» автоматлаштирилган ахборот тизимидаги ягона ҳисобварағи асосида шакллантириладиган ҚР-код (матрик штрихли кодли) ёрдамида электрон тўлов тизимлари ёки» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
3. 8-банднинг иккинчи хатбошиси «квитанция нусхасини» деган сўзлардан кейин «ёки ягона ҳисобварағини» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
4. 11-банд «квитанция» деган сўздан кейин «ёки ягона ҳисобварағи» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.03.2026 й., 10/26/3091-1/0194-сон)