02.03.2026 йилдаги VII-16-29-3-43-K/26-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ АРНАСОЙ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йилда Арнасой тумани бўйича «Алкоголь маҳсулотлари»ни реализация қилиш ҳуқуқи ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан «Алкоголь маҳсулотлари»ни реализация қилиш учун йиғимларнинг чекланган ставкаларини белгилаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-1105-сонли қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 декабрдаги «Аҳолининг алоҳида турдаги истеъмол маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини кафолатли таъминлашга ҳамда иқтисодиётнинг айрим тармоқларини янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-269-сонли фармони ҳамда 2025 йил 26 декабрдаги «Маҳаллий бюджетлар ва бюджет ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш, бюджет интизомини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-387-сонли қарори ижросини таъминлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги «Маҳаллий бюджетлар ва бюджет ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш, бюджет интизомини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 387-сонли қарорининг 2-хатбоши «v»-бандига мувофиқ халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига «Алкоголь маҳсулотлари»ни (бундан пиво мустасно) реализация қилиш ҳуқуқи ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан «Алкоголь маҳсулотлари»ни (бундан пиво мустасно) реализация қилиш учун йиғимларнинг чекланган ставкаларини 20 фоизгача ошириш ваколати берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2026 йил учун Арнасой тумани ҳудудида «Алкоголь маҳсулотлари»ни (бундан пиво мустасно) реализация қилиш ҳуқуқи ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан «Алкоголь маҳсулотлари»ни (бундан пиво мустасно) реализация қилиш учун йиғимларнинг миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З. Исматов, туман солиқ инспекцияси бошлиғи Н. Отақулов билан биргаликда мазкур қарорнинг ўз вақтида ва самарали бажарилишини таъминлаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қарор расмий нашрларда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарор «Арнасой тонги» газетасида расман эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш туман Кенгашининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси И. Авалбоев зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси БАЯНАСОВ БОБИР ОЧИЛОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилояти, Арнасой тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 2 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-16-29-3-43-K/26-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.