28.02.2026 йилдаги VII-18-25-2-36-K/26-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ КОГОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Когон туман маҳаллий бюджети даромад ва харажатларининг 2025 йил якунлари бўйича ижроси ҳамда 2026 йил бошидаги шаклланган қўшимча манба (эркин қолдиқ) маблағларини йўналтириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-1105-сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 27, 143 ва 148-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 29 ноябрдаги KQ-5-V-сонли Қарорига асосан ва «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддасига мувофиқ туман ҳокимлигининг Когон туман маҳаллий бюджети даромад ва харажатларининг 2025 йил якунлари бўйича ижроси ҳамда 2026 йил бошидаги шаклланган қўшимча манба (эркин қолдиқ) маблағларини йўналтириш тўғрисида ҳисоботни (махсус комиссия хулосаси асосида) кўриб чиқиб, Халқ депутатлари Когон тумани Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-1105-сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 27, 143 ва 148-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 29 ноябрдаги KQ-5-V-сонли Қарорига асосан Когон туман маҳаллий бюджети даромад ва харажатларининг 2025 йил якунлари бўйича ижроси ҳамда 2026 йил бошидаги шаклланган қўшимча манба (эркин қолдиқ) маблағларини йўналтириш тўғрисидаги Когон туман Иқтисодиойт ва молия бўлими ва умумлаштирувчи комиссиянинг (таклифи) ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Когон тумани маҳаллий бюджетининг 2026 йил бошидаги шаклланган қўшимча манба (эркин қолдиқ) маблағларини йўналтириш 1-иловага, 2025 йил даромадлари режасининг ижроси-бажарилиши солиқ турлари бўйича 2-илова ва 3-иловага ва харажатларининг ижроси-бажарилиши солиқ турлари бўйича 4-илова мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкий ҳамда маънавий зарарлар тўловларидан қарздорликлар мавжуд бўлган тақдирда ер участкаларини электрон онлайн аукцион савдоларида реализация қилишдан туман маҳаллий бюджетига тушган тушумлар ҳар ойнинг охирги иш кунида ҳокимлик томонидан вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги «Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича мақсадли жамғарма»га йўналтирилиб борилиши таклифи мақсадга мувофиқлиги инобатга олиниб, ҳокимлик ва тегишли масъуллар томонидан биргаликда доимий ижроси таъминланиб борилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Когон туман маҳаллий бюджетининг шаклланадиган қўшимча манбалари ҳисобидан 30 фоиз миқдори жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган «Фуқаролар ташаббусли» жамғармасига қонунчиликда белгиланган муддатларда доимий йўналтирилган ҳолда туман ҳокимлиги (Бош ҳисобчиси) томонидан амалга оширилиши доимий таъминланиб борилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 декабрдаги ПҚ-455-сонли Қарорининг 8-банди талабига асосан 2025 йилдан бошлаб туман маҳаллий бюджетларига давлат активларини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар уларнинг қўшимча манбалари ҳисобланиши ва мақсадли равишда «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш учун йўналтирилиши белгиланганлигини инобатга олган ҳолда мазкур маблағларнинг доимий равишда йўналтирилиб борилиши таклифи мақсадга мувофиқлиги инобатга олиниб, ҳокимлик ва тегишли масъуллар томонидан биргаликда доимий ижроси таъминланиб борилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Халқ депутатлари кенгаши депутатлари маҳалла фуқаролар йиғинлари билан биргаликда қўшимча манбалар асосида шакллантириладиган тадбирларга йўналтириш учун «Очиқ бюджет» тизими тўғрисида аҳолини хабардор қилиш ва уларнинг ушбу тадбирларга фаол иштирокини таъминлаш мақсадида жойларда тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Когон туман Иқтисодиёт ва молия бўлими ва Ғазначилик хизматига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси талаблари асосида маҳаллий бюджетнинг параметрларига тегишли ўзгартиришларни киритиш ҳамда параметрларда кўзда тутилган харажатларни, хусусан биринчи даражали тўловларни ўз вақтида молиялаштирилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет харажатлари режасига ўзгартиришларни белгиланган тартибда ҳисобга олиш, тегишли ҳудудий бюджет маблағи олувчиларнинг харажатлар миқдорига аниқлик киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши ҳамда бюджет интизомига риоя этилиши устидан назоратни ўрнатиш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Туман солиқ инспесияси бошлиғи (С. Ахмедов)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил учун белгиланган даромадлар прогноз режа кўрсаткичларини барча солиқ турлари кесимида тўлиқ бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет даромадлари базасини кенгайтириш ҳамда маҳаллий бюджетга қўшимча солиқ тушумларини тушириш манбаларини аниқлаш ва мавжуд имкониятлардан тўлиқ, самарали фойдаланиш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарор ижросининг назорати Халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси ТУРСУНОВА ХУРМАТ ТОШЕВНА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро вилояти, Когон тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 28 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-18-25-2-36-K/26-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.