ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ШАҲРИСАБЗ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
қарори
Шаҳрисабз туман бўйича 2026 йилда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик ва жисмоний шахсларнинг ер солиғи ставкаларини белгилаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 429 ва 437-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 12 ноябрдаги 24-127593-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари Шаҳрисабз туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 12 ноябрдаги 24-127593-сонли хати, Қашқадарё вилояти ҳокимининг «Қашқадарё вилоятида юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларига 2026 йил учун ер солиғи ставкаларини белгилаш ҳақида»ги қарор лойиҳаси маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Шаҳрисабз туманидаги маҳаллаларнинг иқтисодий салоҳияти ва ривожланишига қараб, 2026 йилда юридик ва жисмоний шахслар учун белгиланган ер солиғи базавий ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар миқдорлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Бунда, ер солиғининг амалдаги ставкалари 1-0,7 бараварга индексация қилиниши инобатга олинсин.
3. Шаҳрисабз тумани бўйича 2026 йилда Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Шаҳрисабз тумани бўйича 2026 йилда Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Халқ депутатлари Кенгаши томонидан белгиланган Шаҳрисабз туман бўйича Солиқ кодексида белгиланган ер солиғи ставкаларида (юридик ва жисмоний шахсларнинг) қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун, уларнинг ҳудудларида жойлашган маҳаллалар кесимида 0,7 дан 3,0 гача камайтирувчи ва оширувчи коеффициентларни киритиш ваколати инобатга олинсин.
6. Халқ депутатлари Шаҳрисабз туман Кенгашининг 2025 йил 17 январдаги «Шаҳрисабз туман юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларига 2025 йил учун ер солиғи ставкаларини белгилаш тўғрисида»ги VII-4-2-4-67-К/25-сонли қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарорнинг «e-qaror.gov.uz» электрон тизими орқали манфаатдор томонларга етиб бориши инобатга олинсин.
8. Мазкур қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
9. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
10. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари Шаҳрисабз туман КенгашинингМаҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси А. Баратов ҳамда Шаҳрисабз туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ғ. Караманов зиммасига юклатилсин.
Сессия раиси С. ХАСАНОВ
Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани,
2026 йил 6 январь,
VII-24-1-4-67-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.