ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ ҚАРШИ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Қарши шаҳрида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан шаҳардаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим тўғрисида»ги Низомнинг 39- бандига асосан, шаҳарда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида, «Таълим тўғрисида»ги Қонунининг 27-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 211-моддаларига асосан, қарор қиламан:
1. Қарши шаҳрида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати 1-иловага асосан тасдиқлансин.
2. Шаҳар ҳокимлиги (Ж.Эгамбердиев), шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими (Б.Мўминов) шаҳардаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси топширилсин.
3. Шаҳардаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисоблансин.
5. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан шаҳар ҳокимининг 2025 йил 15 майдаги 178-4-69-Q/25-сонли қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокими ўринбосари Ж. Эгамбердиев зиммасига юклатилсин.
Қарши шаҳар ҳокими Н. ХОЛБОЕВ
Қашқадарё вилояти, Қарши ш.,
2026 йил 14 январь,
8-4-69-Q/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.