ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚАРШИ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
қарори
Қарши туманида юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларига 2026 йил учун ер солиғи ставкаларини белгилаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2025 йил 12 ноябрдаги 24-127593-сонли хатига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 429 ва 437-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан, халқ депутатлари Қарши тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2025 йил 12 ноябрдаги 24-127593-сонли хати, Қашқадарё вилоят ҳокимининг «Қашқадарё вилоятида юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларига 2026 йил учун ер солиғи ставкаларини белгилаш ҳақида»ги қарори лойиҳаси маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Қарши туманидаги маҳаллаларни иқтисодий салоҳияти ва ривожланишига қараб, 2026 йилда юридик ва жисмоний шахслар учун белгиланган ер солиғи базавий ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар миқдорлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Бунда, ер солиғининг амалдаги ставкалари 1-0,7 бараварга индексация қилиниши инобатга олинсин.
3. Қарши туманида бўйича 2026 йилда Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Қарши туманида бўйича 2026 йилда Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Халқ депутатлар Қарши тумани Кенгашининг 2025 йил 17 январдаги VII-4-1-4-59-К/25-сонли қарори 2026 йил 1 январь кунидан ўз кучини йўқотган деб топилсин.
6. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Сессия раиси Р. БЕРДИЕВ
Қашқадарё вилояти, Қарши тумани,
2026 йил 5 январь,
VII-15-1-4-59-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.