ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ КОСОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
қарори
Косон туманидаги юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларига 2026 йил учун ер солиғи ставкаларини белгилаш ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ кодекси билан ўрнатиладиган солиқ ставкаларига нисбатан қўлланиладиган коэффициентлар белгилаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамаси хузуридаги Солиқ қўмитасининг 2025 йил 12 ноябрдаги 24-127593-сонли хати ҳамда Ўзбекистон Республикаси солиқ кодексининг 429 ва 437-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддасига асосан Халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамаси хузуридаги Солиқ қўмитасининг 2025 йил 12 ноябрдаги 24-127593-сонли хати, Қашқадарё вилоят ҳокимининг «Қашқадарё вилоятида юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларига 2026 йил учун ер солиғи ставкаларини белгилаш ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ кодекси билан ўрнатиладиган солиқ ставкаларига нисбатан қўлланиладиган коэффициентлар белгилаш ҳақида»ги қарор лойиҳаси маълумот учун қабул қилинсин.
2. Косон туманидаги маҳалла ва қишлоқ фуқаролар йиғинлари бўйича 2026 йилда юридик ва жисмоний шахслар учун белгиланган ер солиғи базавий ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар миқдорлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Бунда, ер солиғининг амалдаги ставкалари 1-0,7 бараварга индексация қилиниши инобатга олинсин.
3. Косон тумани бўйича 2026 йилда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Косон тумани бўйича 2026 йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Мазкур қарор тегишли таҳририятлар ва оммавий ахборот воситаларида ёритилиши тавсия этилсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
6. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан халқ депутатлари Косон туман Кенгашининг 2025 йил 18 январдаги VII-5-10-4-60-К/25-сонли қарори 2026 йил 1 январь кунидан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Сессия раиси А. БОЙКАРАЕВ
Қашқадарё вилояти, Косон тумани,
2026 йил 6 январь,
VII-19-5-4-60-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.