Халқ депутатлари Яккабоғ тумани Кенгашининг
қарори
2026 йилда Яккабоғ туманида юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларига 2026 йил учун ер солиғи ставкаларини белгилаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 12 ноябрдаги 24-127593-сонли, Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашининг «Қашқадарё вилоятида юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларига 2026 йил учун ер солиғи ставкаларини белгилаш ҳақида»ги қарор лойиҳасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси солиқ кодексининг 429 ва 437-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан, халқ депутатлари Яккабоғ туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 12 ноябрдаги 24-127593-сонли хати, халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашининг 2025 йил 29 декабрдаги «Қашқадарё вилоятининг 2026 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида»ги VII-20-218-4-0-К/25-сонли қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Яккабоғ туманидаги маҳаллаларни иқтисодий салоҳияти ва ривожланишига қараб, 2026 йилда юридик ва жисмоний шахслар учун белгиланган ер солиғи базавий ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар миқдорлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Бунда, ер солиғининг амалдаги ставкалари 1-0,7 бараварга индексация қилиниши инобатга олинсин.
3. Яккабоғ тумани бўйича 2026 йилда Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Халқ депутатлари Яккабоғ тумани Кенгашининг 2025 йил 17 январдаги VII-5-6-4-68-К/25-сонли қарори 2026 йил 1 январь кунидан ўз кучини йўқотган деб топилсин.
5. Мазкур қарор 2026 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
6. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси раиси А. Жўраев ҳамда туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Л. Худойқулов зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси А. ҒИЁСОВ
Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани,
2025 йил 30 декабрь,
VII-18-158-4-68-К/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан ПДФ шаклида танишиш мумкин.