ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ КАСБИ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
қарори
Касби туманининг 2026 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексининг 27, 99-моддалари, «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1105-сон Қонунига ва халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2024 йил 29 декабрдаги VII-20-218-4-0-К/25-сон қарорига мувофиқ ҳамда туман Иқтисодиёт ва молия бўлимининг 2025 йил 29 декабрдаги 01-20-237/10-01-01-38-/396-сонли хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддалари асосан халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2025 йил 29 декабрдаги VII-20-218-4-0-К/25-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Қарорга мувофиқ, Касби туман бюджетининг 2026 йилги даромадлари 120 млрд. 818 млн. 929 минг сўм ва харажатлари 120 млрд. 818 млн. 929 минг сўмга маълумот учун қабул қилинганлиги, инобатга олинсин.
3. Ўзбекистон Республикасининг «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ:
Солиқларнинг қуйидаги турлари туманлар ва шаҳарлар бюджетларига тўлиқ ҳажмда ўтказилади:
жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи; жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;
мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган йиллик даромад тўғрисидаги декларацияга асосан жисмоний шахслар томонидан тўланадиган, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
норуда қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ; айланмадан олинадиган солиқ;
юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ (йирик солиқ тўловчилар томонидан тўланадиган солиқлар бундан мустасно);
юридик шахслардан олинадиган ер солиғининг 40 фоизи (йирик солиқ тўловчилар томонидан тўланадиган солиқлар бундан мустасно);
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (йирик солиқ тўловчилар томонидан тўланадиган солиқлар бундан мустасно);
давлат активларини ижарага беришдан тушумлар.
4. Қуйидагилар:
Касби туманининг маҳаллий бюджети даромадларининг 2026 йил учун асосий прогноз кўрсаткичлари 1-иловага;
Касби туманинг маҳаллий бюджетидан 2026 йилда ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 2-иловага;
2026 йил учун маҳаллий бюджетга тартибга солувчи даромадлардан ажратмаларнинг нормативлари 3-иловага;
Касби тумани маҳаллий бюджетининг 2026 йил даромадлари ва харажатларининг чегаравий ҳажми 4-иловага;
Касби туман маҳаллий бюджети шахсий ғазна ҳисобварақларида турган бюджет маблағларининг 2026 йилда йўл қўйиладиган энг кам миқдори 877 млн 688 минг сўм этиб ҳамда туман бюджети шахсий ғазна ҳисобварақларида турган бюджет маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори 5-иловага мувофиқ белгилансин.
5. Касби туманида 2026 йил учун, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслар бўйича мутлақ миқдорда 1 гектар ерга белгиланган базавий солиқ ставкасига киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар 6-иловага;
Жисмоний шахслар бўйича (деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан ташқари) мутлақ миқдорда 1 м2 учун белгиланган базавий солиқ ставкаларига нисбатан киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар 7-иловага;
2026 йил учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича Солиқ кодекси билан ўрнатиладиган солиқ ставкаларига нисбатан қўлланиладиган коэффициентлар миқдори 8-иловага;
2026 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича Солиқ кодекси билан ўрнатиладиган солиқ ставкаларига нисбатан қўлланиладиган коэффициентлар миқдори 9-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Касби туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Ж. Арслонов, туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғининг юиринчи ўринбосари (Ғ. Саломов), туман солиқ инспекцияси бошлиғи (Ж. Чўлиев) туман ҳокимликлари билан биргаликда 2026 йил маҳаллий бюджети учун белгиланган кўрсаткичларни ўз вақтида ва самарали бажарилишини таъминлаш чораларини кўрсин.
7. Туман ҳокимлиги ҳамда барча масъул ташкилотлар 2026 йил учун ажратилаётган бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, бюджет интизомига риоя этилиши устидан назорат ва масъулиятни янада кучайтириш, тегишли маҳаллий бюджетларга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ тушумини таъминлаш ҳамда бюджет даромадлар базасини ошириш ва қўшимча резервларни аниқлаш зарурлигига алоҳида эътибор қаратсин.
8. Туман солиқ инспекцияси (Ж. Чўлиев) Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган ваколатлардан келиб чиқиб:
солиқларнинг тўлиқ ва тўғри ҳисобланишини ҳамда ушбу солиқларни ўз вақтида бюджетга ундирилиши устидан солиқ назоратини ўрнатиш;
ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва мол-мулк солиқлари бўйича доимий таҳлиллар ўтказган ҳолда, солиқларни тўлиқ ҳисобланишини таъминлаш ҳамда ушбу солиқ тўловлари бўйича солиқ қарздорлигига йўл қўймаслик чораларини кўриш;
айланмадан солиқ тури бўйича солиқ тўловчилар томонидан нақд пул айланмаларининг солиқ ҳисоботларида тўлиқ акс эттирилиши устидан доимий солиқ назоратини ўрнатиш ҳамда зарур ҳолларда хронометраж ва камерал солиқ назорати тадбирларини ўтказиш;
ер ва мол-мулк солиғининг солиқ базасини ошириш, яъни хатлов ишларини самарали ва мунтазам ташкил этиб бориш вазифалари юклатилсин.
9. Мажбурий ижро бюроси Касби туман бўлими (Р. Абдиев), туман солиқ инспекцияси (Ж. Чўлиев) билан ҳамкорликда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича мавжуд солиқ қарздорликларини бюджетга ундириш юзасидан тегишли чоралар кўриб борсинлар ҳамда чораклар якуни билан солиқ қарздорликларининг чорак бошига нисбатан камайиб бориши бўйича барча комплекс чора-тадбирлар кўриш вазифаси юклатилсин.
10. Касби туман «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ (Ф. Рахматов) ва туман солиқ инспекцияси (Ж. Чўлиев) масъул ташкилотлар билан биргаликда туманда суғоришга сарфланаётган сув ҳажмлари бўйича аниқ ҳисоб-китоблар юритган ҳолда мазкур истеъмол ҳажмлари бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқларни тўлиқ ҳисобланишини ҳамда молия йили якунига қадар маҳаллий бюджетларга тўлиқ ундириб олиш вазифаси юклатилсин.
Бунда, қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан истеъмол қилинаётган сув ресурслари ҳажмлари ва ушбу ҳажмлар бўйича ҳисобланаётган сув солиқлари бўйича доимий таҳлиллар ўтказишга алоҳида эътибор қаратилсин.
11. Туман солиқ инспекцияси (Ж. Чўлиев), туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари (И. Қурбонов) ва туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ж. Арслонов) билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 709-сонли қарорига асосан қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага беришда ҳисобланган ижара ва қўшимча тўлов суммаларини белгиланган графикларга мувофиқ маҳаллий бюджетга ундириш чораларини кўрсинлар.
12. Халқ депутатлари туман Кенгаши, туман ҳокимлиги ҳамда маъсул ташкилотлар Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексининг 27 ва 28-моддаларида белгиланган бюджет соҳасидаги ваколатларидан келиб чиқиб, бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тушумлар тўлиқ ва ўз вақтида тушиши ҳамда бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши устидан назорат ўрнатсин.
13. Туман Иқтисодиёт ва молия бўлими (Ғ. Саломов) бюджетдан ажратилган маблағларни мақсадли ишлатилишини назорат қилиш ва амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳар чоракда халқ депутатлари туман Кенгаши сессияларида ҳисобот бериб бориш вазифалари юклатилсин.
14. Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати (Л. Темиров), туман давлат солиқ инспекцияси (Ж. Чўлиев), Иқтисодиёт ва молия бўлими (Ғ. Саломов) билан биргаликда ҳокимлик муассислигидаги «Садоқат» газетасида қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни эълон қилиниши ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтларига жойлаштирилишини ташкил этсин.
15. Мазкур қарор тегишли тартибда «Садоқат» газетасида ва оммавий ахборот воситаларида ёритилиши тавсия этилсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
16. Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2024 йил 27 декабрдаги «Касби туманининг 2025 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида»ги VII-3-020-4-61-К/24-сонли қарори 2026 йил 1 январдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
17. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари доимий комиссияси раиси Б. Сатторов ҳамда туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман Иқтисодиёт ва молия бўкими бошлиғ Ж. Арслонов зиммасига юклатилсин.
18. Мазкур қарор 2026 йил 1 январдан кучга киритилсин.
Кенгаш раиси Т. МЕЙЛИЕВ
Қашқадарё вилояти, Касби тумани,
2025 йил 30 декабрь,
VII-11-108-4-61-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.