ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҒУЗОР ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
қарори
2026 йилда Ғузор туманида юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларига 2026 йил учун ер солиғи ставкаларини белгилаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2025 йил 12 ноябрдаги 24-127593-сонли хатига ҳамда Ўзбекистон Республикаси солиқ кодексининг 429 ва 437-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6 ва 24-моддаларига асосан, Халқ депутатлари Ғузор туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2026 йил 12 ноябрдаги 24-127593-сонли -сонли хати, Қашқадарё вилоят ҳокимининг «Қашқадарё вилоятида юридик ва жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларига 2026 йил учун ер солиғи ставкаларини белгилаш ҳақида»ги қарор лойиҳаси маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Ғузор туманидаги маҳаллаларни иқтисодий салоҳияти ва ривожланишига қараб, 2026 йилда юридик ва жисмоний шахслар учун белгиланган ер солиғи базавий ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар миқдорлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Бунда, ер солиғининг амалдаги ставкалари 1-0,7 бараварга индексация қилиниши инобатга олинсин.
3. Ғузор туман бўйича 2026 йилда Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ғузор туман бўйича 2026 йилда Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Халқ депутатлари Ғузор туман Кенгашининг 2025 йил 16 январдаги VII-4-9-4-56-К/25-сонли қарори 2026 йил 1 январь кунидан ўз кучини йўқотган деб топилсин.
4. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Кенгаш раиси Б. СУЮНОВ
Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани,
2025 йил 30 декабрь,
VII-14-102-4-56-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.