ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ШАҲРИСАБЗ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
қарори
Шаҳрисабз туманининг 2026 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 27, 99-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-1105-сонли Қонунига ва халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашининг 2025 йил 29 декабрдаги «Қашқадарё вилоятининг 2026 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида»ги ВИИ-20-218-4-0-К/25-сонли қарорига мувофиқ ҳамда Қашқадарё вилоят ҳокимлигининг 2025 йил 29 декабрдаги 01-20-10/01-38/3438-сонли хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 24-моддаларига асосан, халқ депутатлари Шаҳрисабз туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-1105-сонли Қонуни ҳамда халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашининг 2025 йил 29 декабрдаги «Қашқадарё вилоятининг 2025 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида»ги ВИИ-20-218-4-0-К/25-сонли қарори (кейинги ўринларда қарор деб юритилади) раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Мазкур қарорга мувофиқ, Шаҳрисабз тумани маҳаллий бюджетининг 2026 йилги даромадлари 153 млрд. 669 млн. 784 минг сўм ва харажатлари эса 153 млрд. 669 млн. 784 минг сўмга маълумот учун қабул қилинсин.
3. Қуйидагилар:
Шаҳрисабз туманининг 2026 йилга ривожлантиришнинг макроиқтисодий кўрсаткичлари прогноз кўрсаткичлари ҳамда 2027-2028 йилга мўлжаллари 1-иловага;
Шаҳрисабз туман маҳаллий бюджети даромадларининг 2026 йил учун асосий прогноз кўрсаткичлари 2-иловага;
Шаҳрисабз туман маҳаллий бюджетидан 2026 йилда бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари 3-иловага;
Шаҳрисабз туман маҳаллий бюджетига 2026 йилда умумдавлат солиқлари ва бошқа мажбурий тўловлар ҳамда солиқ бўлмаган тўловлар бўйича белгиланадиган ажратма меъёрлари 4-иловага;
Бунда, мазкур қарор қабул қилингандан сўнг бир кун муддатда тартибга солувчи даромадлардан ажратмаларнинг нормативлари бўйича вилоятнинг вилоят бюджети билан туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг тақсимотини ўрнатилган тартибда «Давлат молиясини бошқариш ахборот тизимига» Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан киритилиши белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
4. Шаҳрисабз туман маҳаллий бюджетининг 2026 йил даромадлари ва харажатларнинг чегаравий ҳажми 5-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.
5. 2026 йилда Шаҳрисабз туман маҳаллий бюджетининг шахсий ғазна ҳисобварағида турган бюджет маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори 6-иловага мувофиқ белгилансин.
6. Шаҳрисабз туман маҳаллий бюджети заҳира жамғармаси ҳажми 2026 йил учун 2 млрд. 98 млн. 769 минг сўм миқдорида белгилансин.
Шаҳрисабз туман маҳаллий бюджетининг 2026 йил учун захира жамғармаси тасдиқланган умумий харажатларининг (бунда жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган тадбирларни молиялаштиришга доир маблағлари мустасно) камида 1,0 фоизи миқдорида шакллантирилади.
Бунда туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг захира жамғармалари миқдори олдинги йилдаги ҳажмидан кам бўлмаган миқдорда шакллантирилиши ҳамда қўшимча маблағларни шакллантириш вилоятнинг вилоят бюджети захира жамғармалари маблағларини камайтириш ҳисобидан амалга оширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
7. Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслар бўйича мутлақ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкасига киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар 7-иловага;
жисмоний шахслар бўйича (деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалигига мўлжаллаган ерлардан ташқари) мутлақ миқдорда 1 м2 учун белгиланган базавий солиқ ставкаларига нисбатан киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар 8-иловага;
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларда рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган бинолар ва иншоотларнинг 1 м2 учун мутлақ миқдорда белгиланган энг кам қийматга нисбатан киритилаётган камайтирувчи коэффициентлар 9-иловага;
2026 йил учун мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари 10-иловага;
2026 йил учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича Солиқ кодекси билан ўрнатиладиган солиқ ставкасига нисбатан қўлланиладиган коэффициентлар миқдори 11-иловага;
жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи бўйича Солиқ кодекси билан ўрнатиладиган солиқ ставкаларига нисбатан қўлланиладиган коэффициентлар миқдори 12-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
8. Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман иқтисодиёт ва молия бўлими (Ғ. Караманов), туман солиқ инспекцияси (И. Саъдуллаев) туман ҳокимлиги билан биргаликда 2026 йил маҳаллий бюджети учун белгиланган кўрсаткичларни ўз вақтида ва самарали бажарилишини таъминлаш чораларини кўрсин.
9. Туман ҳокимлиги ҳамда бюджет маблағлари тақсимловчилари 2026 йил учун ажратилаётган бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, бюджет интизомига риоя этилиши устидан назорат ва масъулиятни янада кучайтириш, маҳаллий бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ тушумини таъминлаш ҳамда бюджет даромадлар базасини ошириш ва қўшимча резервларни аниқлаш зарурлигига алоҳида эътибор қаратсин.
10. Туман солиқ инспекцияси (И. Саъдуллаев) Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган ваколатлардан келиб чиқиб:
солиқларнинг тўлиқ ва тўғри ҳисобланишини ҳамда ушбу солиқларни ўз вақтида бюджетга ундирилиши устидан солиқ назоратини ўрнатиш;
ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва мол-мулк солиқлари бўйича доимий таҳлилилар ўтказган ҳолда, солиқларни тўлиқ ҳисобланишини таъминлаш ҳамда ушбу солиқ тўловлари бўйича солиқ қарздорлигига йўл қўймаслик чораларини кўриш;
айланмадан солиқ тури бўйича солиқ тўловчилар томонидан нақд пул айланмаларининг солиқ ҳисоботларида тўлиқ акс эттирилиши устидан доимий солиқ назоратини ўрнатиш ҳамда зарур ҳолларда хронометраж ва камерал солиқ назорати тадбирларини ўтказиш;
ер ва мол-мулк солиғининг солиқ базасини ошириш, яъни хатлов ишларини самарали ва мунтазам ташкил этиб бориш вазифалари юклатилсин.
11. Мажбурий ижро бюроси Шаҳрисабз туман бўлими (А. Ражабов), туман солиқ инспекцияси (И. Саъдуллаев) билан ҳамкорликда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича мавжуд солиқ қарздорликларини бюджетга ундириш юзасидан тегишли чоралар кўриб борсинлар ҳамда чораклар якуни билан солиқ қарздорликларининг чорак бошига нисбатан камайиб бориши бўйича барча комплекс чора-тадбирлар кўриш вазифаси юклатилсин.
12. Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси (А. Рустамов) бўш турган объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси (С. Тошев) билан биргаликда:
бўш турган давлат мулки объектларини аниқлаш бўйича доимий равишда хатлов ишларини ташкил этиш;
хатлов натижаларига кўра вилоятда мавжуд бўш турган давлат мулки объектлари рўйхатини шакллантириш, ижарага бериш ёки сотиш бўйича тегишли таклифлар тайёрлаш вазифаси юклатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
13. Шаҳрисабз туман «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ (А. Аролов) ва туман солиқ инспекцияси (И. Саъдуллаев) тумандаги маъсул ташкилотлар билан биргаликда суғоришга сарфланаётган сув ҳажмлари бўйича аниқ ҳисоб-китоблар юритган ҳолда мазкур истеъмол ҳажмлари бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқларни тўлиқ ҳисобланишини ҳамда молия йили якунига қадар маҳаллий бюджетга тўлиқ ундириб олиш вазифаси юклатилсин.
Бунда, қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан истеъмол қилинаётган сув ресурслари ҳажмлари ва ушбу ҳажмлар бўйича ҳисобланаётган сув солиқлари бўйича доимий таҳлиллар ўтказишга алоҳида эътибор қаратилсин.
14. Туман ички ишлар бўлими (О. Йўлдошев), туман адлия бўлими (Р. Мухаммадиев) вилоятда бюджетга ҳисобланган бож, жарима ва йиғимларни ўз вақтида тўлиқ бюджетга ундириш чораларини кўриб борсинлар.
15. Халқ депутатлари туман Кенгаши ҳамда туман ҳокимлиги Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексининг 27 ва 28-моддаларида белгиланган бюджет соҳасидаги ваколатларидан келиб чиқиб, бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тушумлар тўлиқ ва ўз вақтида тушиши ҳамда бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши устидан назорат ўрнатсин.
16. Туман маҳаллий бюджетидан маблағ олувчи бюджет маблағларини тақсимловчилар ҳар чорак якуни билан бюджет маблағларининг самарали ва мақсадли сарфланганлиги, харажатларнинг амалий натижалари юзасидан халқ депутатлари Шаҳрисабз туман Кенгашига ҳисобот бериб борсинлар.
Бунда, бюджет маблағларини тақсимловчилар:
бюджетдан ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш, хусусан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат, дори-дармон, коммунал хизматлар ва давлат дастурлари учун белгиланган харажатларни тўлиқ режалаштирилиши ва ўз вақтида тўланиши;
ўзларининг ва тасарруфидаги ташкилотларнинг харажатлар сметаси ва штат жадваллари ҳамда даромадлар ва харажатлар сметаларининг тўғри тузилиши;
бюджетдан ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши ва мақсадли индикаторларнинг тўлиқ бажарилиши;
тасарруфидаги тизим ташкилотларига бюджетдан ажратиладиган маблағларнинг тўғри тақсимланиши;
ўз тасарруфидаги тизимда бюджет интизомига амал қилиниши устидан назорат қилинишини;
бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириб борилишини таъминласинлар.
17. Туман ҳокимлиги Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш қўмитаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси (С. Сариков) билан биргаликда ташқи реклама объектларини тўлиқ хатловдан ўтказган ҳолда, ушбу ташқи реклама объектлари бўйича шартномалар тузиш чораларини кўрсин ҳамда ушбу шартномалар бўйича йиғимларни бюджетга тўланиши устидан доимий назорат ўрнатсин.
18. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Н. Қулматов), туман солиқ инспекцияси (И. Саъдуллаев), туман иқтисодиёт ва молия бўлими (А. Бозоров) билан биргаликда ҳокимлик муассислигидаги газеталарда Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни эълон қилиниши ҳамда ҳокимликларнинг расмий веб-сайтларига жойлаштирилишини ташкил этсин.
19. Мазкур қарор тегишли таҳририятлар ва оммавий ахборот воситаларида ёритилиши тавсия этилсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
20. Халқ депутатлари Шаҳрисабз туман Кегашининг 2024 йил 27 декабрдаги «Шаҳрисабз туманининг 2025 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида»ги ВИИ-4-022-4-67-К/24-сонли қарори 2026 йил 1 январдан эътиборан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
21. Мазкур қарор 2026 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
22. Мазкур қарор бажарилишини назоратқилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлармасалалари бўйича доимийкомиссияси раиси А. Баратов ҳамда туман ҳокиминингмолия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалаларибўйича биринчи ўринбосари — туман иқтисодиётва молия бўлими бошлиғи Ғ. Караманов зиммасигаюклатилсин.
Кенгаш раиси С. ХАСАНОВ
Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани,
2025 йил 30 декабрь,
VII-25-121-4-67-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.