ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ МИРИШКОР ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
қарори
Миришкор туманининг 2026 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 24-моддалари, Бюджет кодексининг 27, 99-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1105-сон Қонунига ва халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашининг 2025 йил 29 декабрдаги ВИИ-20-218-4-0-К/25-сон қарорига мувофиқ ҳамда Қашқадарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2025 йил 29 декабрдаги 01-20-10/01-38/3428-сонли хатини инобатга олиб, халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1105-сон Қонуни ҳамда халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашининг 2025 йил 29 декабрдаги ВИИ-20-218-4-0-К/25-сон қарори (кейинги ўринларда қарор деб юритилади) раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Қарорга мувофиқ, Миришкор туман маҳаллий бюджетининг 2026 йилги даромадлари 110 158 309,0 млн. сўм ва харажатлари эса 110 158 309,0 млн. сўмга маълумот учун қабул қилинганлиги ҳамда вилоят бюджетидан ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар 0,0 млрд. сўм миқдорида тасдиқланганлиги, шунингдек туман бюджетининг шахсий ғазна ҳисобварағида турган бюджет маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори 903 291,0 млн. сўм этиб белгиланганлиги инобатга олинсин.
3. Қуйидагилар:
Миришкор туманининг 2026 йил учун ривожлантиришнинг макроиқтисодий прогноз кўрсаткичлари ҳамда 2027-2028 йилларга мўлжаллари 1-иловага;
Миришкор туманининг маҳаллий бюджети даромадларининг 2026 йил учун асосий прогноз кўрсаткичлари 2-иловага;
Миришкор туманининг маҳаллий бюджетидан 2026 йилда маҳаллий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 3-иловага;
2026 йил учун Миришкор туманининг маҳаллий бюджетига тартибга солувчи даромадлардан ажратма меъёрлари 4-иловага;
Бунда, мазкур қарор қабул қилингандан сўнг бир кун муддатда тартибга солувчи даромадлардан ажратмаларнинг нормативлари бўйича вилоятнинг вилоят бюджети билан туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг тақсимотини ўрнатилган тартибда «Давлат молиясини бошқариш ахборот тизимига» Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан киритилиши белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
5. Миришкор тумани маҳаллий бюджетининг 2026 йил даромадлари ва харажатларнинг чегаравий ҳажми 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Миришкор туманининг маҳаллий бюджети шахсий ғазна ҳисобварағида турган бюджет маблағларининг 2026 йилда йўл қўйиладиган энг кам миқдори 6-иловага мувофиқ белгилансин.
7. Миришкор туманининг маҳаллий бюджети захира жамғармаси ҳажми 2026 йил учун 1448,889 млн. сўм миқдорида белгилансин.
2026 йил учун Миришкор туманининг маҳаллий бюджетининг захира жамғармаси маҳаллий бюджетида тасдиқланган умумий харажатларининг (бунда туман маҳаллий бюджетининг жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган тадбирларни молиялаштиришга доир маблағлари мустасно) камида 1,0 фоизи миқдорида шакллантирилади.
Бунда туман маҳаллий бюджетининг захира жамғармаси миқдори олдинги йилдаги ҳажмидан кам бўлмаган миқдорда шакллантирилиши ҳамда қўшимча маблағларни шакллантириш туманнинг маҳаллий бюджети захира жамғармаси маблағларини камайтириш ҳисобидан амалга оширилганлиги инобатга олинсин.
8. Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслар бўйича мутлақ миқдорда 1 гектар ер учун белгиланган базавий солиқ ставкасига киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффитсиэнтлар 7-иловага;
жисмоний шахслар бўйича (деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалигига мўлжаллаган ерлардан ташқари) мутлақ миқдорда 1 м2 учун белгиланган базавий солиқ ставкаларига нисбатан киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффитсиэнтлар 8-иловага;
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларда рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган бинолар ва иншоотларнинг 1 м2 учун мутлақ миқдорда белгиланган энг кам қийматга нисбатан киритилаётган камайтирувчи коэффициентлар 9-иловага;
2026 йил учун мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари 10-иловага;
2026 йил учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича Солиқ кодекси билан ўрнатиладиган солиқ ставкасига нисбатан қўлланиладиган коэффитсиэнтлар миқдори 11-иловага;
жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи бўйича Солиқ кодекси билан ўрнатиладиган солиқ ставкаларига нисбатан қўлланиладиган коэффитсиэнтлар миқдори 12-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Халқ депутатлари туман Кенгаши маҳаллий бюджет прогнозларини инобатга олиб, мазкур қарорнинг 7 ва 8-иловаларига асосан қўлланиладиган коэффитсиэнтларга нисбатан тегишли ҳудудда жойлашган даҳа, мавзе, маҳалла, кўча кесимида 0,7 дан 3,0 миқдорда камайтирувчи ва оширувчи коэффитсиэнтларни белгилаш ҳуқуқига эга эканлиги маълумот учун қабул қилинсин.
9. Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман иқтисодиёт ва молия бўлими (Сариқов), туман солиқ инспекцияси (Оймахмедов) билан биргаликда 2026 йил маҳаллий бюджети учун белгиланган кўрсаткичларни ўз вақтида ва самарали бажарилишини таъминлаш чораларини кўрсин.
10. Туман ҳокимлиги, маҳаллий бюджет маблағлари тақсимловчилар 2026 йил учун ажратилаётган бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, бюджет интизомига риоя этилиши устидан назорат ва масъулиятни янада кучайтириш, туман маҳаллий бюджетига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ тушумини таъминлаш ҳамда бюджет даромадлар базасини ошириш ва қўшимча резервларни аниқлаш зарурлигига алоҳида эътибор қаратсин.
11. Туман солиқ инспекцияси (Оймахмедов) Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган ваколатлардан келиб чиқиб:
солиқларнинг тўлиқ ва тўғри ҳисобланишини ҳамда ушбу солиқларни ўз вақтида бюджетга ундирилиши устидан солиқ назоратини ўрнатиш;
ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва мол-мулк солиқлари бўйича доимий таҳлилилар ўтказган ҳолда, солиқларни тўлиқ ҳисобланишини таъминлаш ҳамда ушбу солиқ тўловлари бўйича солиқ қарздорлигига йўл қўймаслик чораларини кўриш;
айланмадан солиқ тури бўйича солиқ тўловчилар томонидан нақд пул айланмаларининг солиқ ҳисоботларида тўлиқ акс эттирилиши устидан доимий солиқ назоратини ўрнатиш ҳамда зарур ҳолларда хронометраж ва камерал солиқ назорати тадбирларини ўтказиш;
ер ва мол-мулк солиғининг солиқ базасини ошириш, яъни хатлов ишларини самарали ва мунтазам ташкил этиб бориш вазифалари юклатилсин.
12. Мажбурий ижро бюроси Миришкор тумани бўлими (Самиев), туман солиқ инспекцияси (Оймахмедов) билан ҳамкорликда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича мавжуд солиқ қарздорликларини бюджетга ундириш юзасидан тегишли чоралар кўриб борсинлар ҳамда чораклар якуни билан солиқ қарздорликларининг чорак бошига нисбатан камайиб бориши бўйича барча комплекс чора-тадбирлар кўриш вазифаси юклатилсин.
13. Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси (Рустамов) Бўш турган объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси (Тошев) билан биргаликда:
бўш турган давлат мулки обйъектларини аниқлаш бўйича доимий равишда хатлов ишларини ташкил этиш;
хатлов натижаларига кўра вилоятда мавжуд бўш турган давлат мулки объектлари рўйхатини шакллантириш, ижарага бериш ёки сотиш бўйича тегишли таклифлар тайёрлаш вазифаси юклатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
14.Туман ҳокимлиги ҳамда туман солиқ инспекцияси Миришкор сув этказиб бериш хизмати (Н.Элмуродов) билан биргаликда туманда суғоришга сарфланаётган сув ҳажмлари бўйича аниқ ҳисоб-китоблар юритган ҳолда мазкур истеъмол ҳажмлари бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқларни тўлиқ ҳисобланишини ҳамда молия йили якунига қадар маҳаллий бюджетга тўлиқ ундириб олиш вазифаси юклатилсин.
Бунда, қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан истеъмол қилинаётган сув ресурслари ҳажмлари ва ушбу ҳажмлар бўйича ҳисобланаётган сув солиқлари бўйича доимий таҳлиллар ўтказишга алоҳида эътибор қаратилсин.
15. Туман ички ишлар бўлими (Ҳайдаров), туман адлия бўлими (Аҳмадқулов) туманда бюджетга ҳисобланган бож, жарима ва йиғимларни ўз вақтида тўлиқ бюджетга ундириш чораларини кўриб борсинлар.
16. Халқ депутатлари туман Кенгаши ҳамда туман ҳокими Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексининг 27 ва 28-моддаларида белгиланган бюджет соҳасидаги ваколатларидан келиб чиқиб, бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тушумлар тўлиқ ва ўз вақтида тушиши ҳамда бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши устидан назорат ўрнатсин.
17. Туман маҳаллий бюджет маблағларини тақсимловчилар ҳар чорак якуни билан бюджет маблағларининг самарали ва мақсадли сарфланганлиги, харажатларнинг амалий натижалари юзасидан халқ депутатлари Миришкор туман Кенгашига ҳисобот бериб борсинлар.
Бунда, маҳаллий бюджет маблағларини тақсимловчилар:
бюджетдан ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш, хусусан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат, дори-дармон, коммунал хизматлар ва давлат дастурлари учун белгиланган харажатларни тўлиқ режалаштирилиши ва ўз вақтида тўланиши;
ўзларининг ва тасарруфидаги ташкилотларнинг харажатлар сметаси ва штат жадваллари ҳамда даромадлар ва харажатлар сметаларининг тўғри тузилиши;
бюджетдан ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши ва мақсадли индикаторларнинг тўлиқ бажарилиши;
тасарруфидаги тизим ташкилотларига бюджетдан ажратиладиган маблағларнинг тўғри тақсимланиши;
ўз тасарруфидаги тизимда бюджет интизомига амал қилиниши устидан назорат қилинишини;
бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириб борилишини таъминласинлар.
18. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш қўмитаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси (С. Сариков) туман ҳокимлиги билан биргаликда ташқи реклама обектларини тўлиқ хатловдан ўтказган ҳолда, ушбу ташқи реклама обектлари бўйича шартномалар тузиш чораларини кўрсин ҳамда ушбу шартномалар бўйича йиғимларни бюджетга тўланиши устидан доимий назорат ўрнатиши маълумот учун қабул қилинсин.
19. Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси Ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Давлат молиявий назорати Инспекцияси Қашқадарё вилояти бошқармаси (Н.Исмонов) бюджетдан ажратилган маблағларни мақсадли ишлатилишини назорат қилиш ва амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳар чоракда халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессияларида ахборот бериб бориш вазифалари юклатилсин.
20. Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати (Яздурдиев), туман солиқ инспекцияси (Оймахмедов), Иқтисодиёт ва молия бўлими (Шукуров) билан биргаликда ҳамда тумандаги бошқа оммавий ахборот воситаларида, ҳокимлик муассислигидаги газеталарда Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни эълон қилиниши ҳамда ҳокимликларнинг расмий веб-сайтларига жойлаштирилишини ташкил этсин.
21. Мазкур қарор тегишли таҳририятлар ва оммавий ахборот воситаларида ёритилиши тавсия этилсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
22. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси (А. Сариқов) ҳамда туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман Иқтисодиёт ва молия бўлими (А. Сариқов) зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси Ф. ҒУЛОМОВ
Қашқадарё вилояти, Миришкор тумани,
2025 йил 30 декабрь,
VII-13-157-4-63-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.